RU

Последние новости

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  4 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  3 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  13 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Биринчи давра давомида бир қатор ҳакам ва назоратчилар четлатилди Новости

Биринчи давра давомида бир қатор ҳакам ва назоратчилар четлатилди

2013 йилги мавсум биринчи ярми якунларига кўра бир қатор ҳакамлар ва назоратчилар четлатилди ва огоҳлантирилди.
Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Машъал» – «Навбаҳор» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ҳакам ёрдамчиси Баҳодир Баҳромов (Тошкент шаҳри), Ўзбекистон Биринчилигидаги «Локомотив-БФК» – «Истиқлол» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ҳакам ёрдамчиси Элёр Турсунов (Наманган вилояти), Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати доирасидаги «Лочин» – «Сурхон» ўйинида қониқарсиз ҳаракатлари учун ФИФА ҳаками Анна Сидорова (Тошкент), Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Пахтакор» – «Насаф» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ФИФА ҳаками ёрдамчиси Рафаэль Илёсов (Тошкент) ўйинларни бошқаришдан четлатилган.

Ўзбекистон Биринчилиги доирасидаги «Зомин» – «Сурхон» ўйинидаги ҳаракатлари учун Исҳоқ Иброҳимов (Қорақалпоғистон), «Қўқон-1912» – «Косонсой» ўйинидаги ҳаракатлари учун бош ҳакам ёрдамчиси Ойбек Умаров (Тошкент вилояти), «Хоразм» – «Орол» ўйинидаги ҳаракатлари учун бош ҳакам ёрдамчиси Атҳам Суннатов (Сирдарё вилояти) огоҳлантирилган.

Шунингдек, майдондаги ҳакамлар ва захира ҳакамларига асоссиз равишда юқори баҳолар қўйгани учун Ўзбекистон Биринчилиги назоратчилари – Тоир Тошмуҳамедов ва Раҳматулло Қоратоев ҳам ўйинлардан четлатилган, Игорь Нехочин (Наманган вилояти), Рифкат Ишмурзин, Раҳим Мўминов, Рўзим Давлетмуротов, Олег Рубаков (барчаси – Тошкент шаҳридан), Владимир Бегларян (Қорақалпоғистон) огоҳлантирилган.

2013 йилнинг биринчи ярми давомида аттестациядан ўтган ҳакамлар ва назоратчилар томонидан жами 578та ўйин, жумладан, Ўзбекистон Чемпионати ва Ёшлар Биринчилигида 182та, Ўзбекистон Кубогида 44та, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичида 264та, Аёллар ўртасидаги чемпионат биринчи босқичида 64та, Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 24та ўйин бошқарилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика