RU

Последние новости

10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  3 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  179 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  3

Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим" Новости

Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Дурангга мос ўйин эди. Баъзан шунақаси бўлиб туради, рақиб бир марта ҳужумга ўтиб гол уриб ютиб кетади. Бугун шунақа ўйин бўлди. Биз ҳам кўп вазият яратмадик. Лекин ўйин томонлама бугун яхшироқ эдик. Бу - футбол, мағлубият доим ёқимсиз. Яна қайтараман, дурангга мос баҳс кечди. Ўйинни таҳлил қилиб хатоларни ўрганамиз.

- Бу мағлубиятда ўзингизни айбдор деб биласизми?

- Албатта. Яна ким айбдор бўлиши мумкин? Жамоа ютқазса ҳар доим мураббий айбдор бўлади. Балки нотўғри алмаштириш қилгандирман. Балки таркиб танлашда адашгандирман. Балки футболчиларни руҳан тайёрлай олмагандирман. Лекин иккинчи томондан бундай ўйинларга ортиқча гапириш шарт эмас. Кучли жамоалар билан ҳамма ўзини руҳан тайёрлай олиши керак. Нимаям дердим, ҳаёт давом этади. Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим. Бекитадиган нарса йўқ, мен доим рост гапираман. Битта зарба, битта гол. Биздаям зарба бўлди, лекин голга айланмади. Ҳар куни машғулотларда зарбаларни голга айлантириш устида ишлаймиз, аммо ўйинга келганда омад келмаяпти. Нима учун шундай бўлаётганини тушунмайман.

- Иккинчи бўлимда Крезиу Алтинни майдонга туширса бўлмасмиди?

- Бир нарсани ҳисобга олинг, Крезиу Алтин таянч ярим ҳимоячиси. У орқароқда ўйнайди. Биз эса ҳужумни кучайтириш учун олдинга футболчи ташлашимиз керак эди. Ютиш учун эътиборни ҳужумга қаратдик. Шу боис ҳужумкор ярим ҳимоячини майдонга туширдик. Алтин эса ҳимоявий ўйинчи. Шунинг учун уни бугун майдонга туширгандан маъни йўқ эди.

- Саиднуруллаев ўрнига Ислом Маматказин туширилди.

- Ўйин охирларига келиб "иккинчи қават"даги курашлар авж олди. Бош билан яхши ўйнагани учун Маматказинни майдонга туширдик. Балки стандарт вазиятда фойдаси тегиб қолар деб ўйладик.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика