RU

Последние новости

12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  0 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  1 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  28 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1

Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни яхши бошладик, футболчиларимиз кўрсатмаларни бажаришди. Биринчи гол урилгандан кейин жамоамизда озгина бўшашиш кўринди. Босим камайиб қолди ва тайм ўрталарига келиб "Шўртан" устунликни қўлга ола бошлади. Рақибда ҳам вазиятлар бўлди. Қарши ҳужумда иккинчи голни урганимиздан кейин яна бўшашиб қолдик. Ҳисоб 2:0 бўлгач футболчилар буёғига ҳисобни сақлаб қолиш ҳақида ўйлай бошлашди. Натижада гол ўтказиб юбордик. Агар вазиятлар бўйича олиб қарасак, "Шўртан" ҳисобни тенглаштириб қолмай ҳатто ютиб кетиши ҳам мумкин эди. Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бу ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман.

- "Шўртан" жамоасини ўйиндан олдин таҳлил қилганда кўпроқ нима эътиборингизни тортди?

- Ғузорликлар тўп билан яхши муомала қилади, футболчилари тўпни яхши ушлайди. Аввалги мураббийда ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Қолаверса таркибда Тимур Мамасиддиқов бор, у жуда тезкор ва яхши футболчи.

- "Шўртан"дан бориб қўшилган Жасур Холтўраев жамоагиз ўйинини кучайтира олдими?

- Жасур жуда меҳнаткаш футболчи. Ҳимоячиларни тинч қўймайдиган ҳужумчи. Унда кўп вазиятлар бўляпти. Жасур ҳозирча учта гол урди ва ўйлайманки, унинг голлари кўп бўлади.

- Матбуот анжуманларида "Ҳозир гапирсак баҳонага ўхшаб қолади" деган гапни кўп ишлатяпсиз.

- Футболчи пайтимда, мураббийлик фаолиятимда кетма-кет юта олмаслик серияси бўлмаган. 7-8та турдан бери фақат ютқаздик. Хатоларнинг кўпи бир хил. Хатоларни айтамиз, ўйинга келганда яна такрорланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти дедим. Кўп гапирмасдан ишлашга ҳаракат қиляпмиз.

- Шу ўйинлар оралиғида раҳбарият томонидан сизга нисбатан "Бу сен учун охирги имконият" деган гап бўлдими?

- Йўқ. Раҳбарият ишонишда давом этяпти ва биз ҳам шунга яраша қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Кубокни қўшиб ҳисоблаганда 10та учрашувда юта олмадик, лекин раҳбарият ҳеч бир ўйиндан олдин бу охирги имконият демади. Насиб қилса ҳали ўзимизни кўрсатиб, жамоани юқорига кўтарамиз. Биз мақсад сари ҳаракат қиляпмиз. Ишқибозларни тўғри тушунамиз. Клубимиз раҳбариятига эса раҳмат айтаман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика