RU

Последние новости

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  189 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  6 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди Новости

Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.

"Шўртан" – "Қўқон-1912" 1:2

12.08.2025, 20:30

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Шоҳнур Юлдашев

Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Адҳам Рихсибоев

Голлар: 0:1 – 5, Абдуғафур Ҳайдаров (Алишер Салимов), 0:2 – 36, Клейди Даци (Шоҳруҳ Гадоев), 1:2 – 45, Азизбек Пирмуҳаммадов (Фарруҳ Мухторов)

"Шўртан": 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 6. Одил Абдумажидов, 8. Абубакр Ризо Турдиалиев (4. Улуғбек Худойбердиев, 60), 9. Пўлатхўжа Холдорхонов, 10. Темур Мамасидиқов, 14. Аброр Тошқўзиев (76. Ислом Кенжабоев, 46), 17. Фарруҳ Мухторов (99. Сардор Саидов, 70), 24. Дониёр Нарзуллаев, 33. Бекжон Раҳматов, 45. Ғанишер Қодиров (79. Маҳмуд Жўраоев, 46), 55. Азизбек Пирмуҳаммадов

Захира: 35. Шерзод Абдураимов, 3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22. Сардор Саъдуллаев, 88. Диёр Асомиддинов

"Қўқон-1912": 13. Азизхон Исоқов, 4. Аслиддин Тоштемиров (20. Иқбол Маликжонов, 90), 5. Жасур Ёқубов, 6. Алишер Салимов (15. Зафар Ҳакимов, 90), 7. Шота Гвазава, 9. Жавоҳир Ҳусанов (22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 68), 10. Шоҳруҳ Гадоев, 17. Клейди Даци, 19. Шаҳзод Акрамов, 23. Аброр Каримов, 78. Абдуғафур Ҳайдаров (14. Жасур Холтўраев, 73)

Захира: 1. Рустам Нортожиев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 21. Муҳриддин Пазилдинов, 30. Иброҳим Мухторов, 69. Егорь Кондратюк

Огоҳлантиришлар: Абдуғафур Ҳайдаров (17), Клейди Даци (54), Ислом Кенжабоев (89)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. Мамасидиқовнинг зарбаси кучсиз чиқди.

90+3. Гадоевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди.

90. "Қўқон-1912" таркибида икки ўзгариш.

89. Кенжабоев огоҳлантирилди.

83. Исоқовдан яна бир сейв. 

79. Ҳасановнинг жаримадан тепган тўпини Эшбўтаев эгаллади.

75. Зарба! Исоқов "Шўртан"нинг кетма-кет икки хавфли зарбасини қайтарди.

73. "Қўқон-1912"да ўзгариш.

70. "Шўртан"да ўзгариш.

70. Холдорхонов рақиб жарима майдонида икки рақибини алдаб ўтди, аммо зарбаси юқорилаб кетди.

68. "Қўқон-1912" таркибида ўзгариш.

65. Исоқов чаққон ҳаракат қилиб тўпни эгаллади ва "Шўртан" ҳужумини тўхтатди.

60. "Шўртан"да ўзгариш.

54. Даци қўпол ўйин учун огоҳлантирилди.

51. Гвазаванинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Шўртан"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+3. "Шўртан" жарима зарбаси ижро этди. Тошқўзиевнинг узатмасини Исоқов муштлари билан уриб юборди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

45. ГОЛ! Пирмуҳаммадов бурчакдан узатилган тўпни "Қўқон-1912" дарвозасига жойлаб, ҳисобни қисқартирди!39. Мамасидиқовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

36. ГОЛ! Тезкор қарши ҳужум натижасида Гадоевнинг пасини жарима майдонида турган Даци ўзига тўғрилаб, "Шўртан" дарвозасига жойлади.30. "Шўртан" дарвозасига эҳтимолий пенальти муҳокама қилинди, аммо ҳакам бунга етарлича далил йўқ деб ҳисоблади.

28. "Шўртан"нинг жарима узатмаси самарасиз якунланди.

20. Раҳматовнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

17. Ҳайдаров Нарзуллаевга нисбатан фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

14. "Шўртан" сардорига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

9. Гадоевнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб, ён чизиқ томон кетди.

5. ГОЛ! Салимовнинг бурчакдан узатган тўпини Ҳайдаров бош билан "Шўртан! дарвозасига жойлаб қўйди!2. Зарба! Мамасиддиқов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва марказ томон пас берди, аммо Мухторов қулай вазиятда аниқ зарба йўллай олмади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Шўртан" кўк, "Қўқон-1912" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+2   
13 авг 00:16:57
Job Ir
Гап йук кушнилар. Кукон 1912 узбек футболи остонаси
+2   
12 авг 22:46:19
Ilyosjon Turdaliyev
Azizxon Isoqov yaxshi posbon ekan
+2   
12 авг 22:45:47
Ilyosjon Turdaliyev
Qo'qon gʻalaba muborak
+2   
12 авг 22:37:14
Адхамжон Низамов
Кукон мухлисларига галаба муборак.Шуртанга кейинги уйинларда омад
+2   
12 авг 21:17:27
Kenny Dalgish
Қўқон олға, ютмасанг бўлмайди энди
+2   
12 авг 20:19:05
Kakand 88
Qoʻqon olgʻa
+1   
12 авг 22:51:46
Азимжон Кенжаев
Кашкадарё клублари очко улашишда давом этамиз соккани килинглар тотал мухим
   
13 авг 08:18:55
Burxonjon Dusmatov
Ответ на комментарий пользователя barselona7
Шўртан Бунёдкордан очко олиб келишни уддалади аммо ўз уйида Қўқондан очко ололмайди. Биринчи рақамли даъвогар Про лигага.
Qoqon bunyodkordi yutib kelgan toshkentda
   
13 авг 00:06:44
barselona7
Ответ на комментарий пользователя Erkin Murodov
Бу уйин шубхали кукон уйинди сотиб олган
Сотиб олган ёки олмаганидан хабарим йўқ. Тепасида турмаганман. Аммо Шўртанни ўйини асабимни бузяпти Қашқадарёлик бўлганим учун.
   
13 авг 00:06:28
Зинуp
Ответ на комментарий пользователя Erkin Murodov
Бу уйин шубхали кукон уйинди сотиб олган
Кайси пулига сотиб олган экан айтсадер пули йук жамоа)) у командаям аутсадер булса))) кани мантик.(атак манга кизиги йук икала жамоаниям)
   
12 авг 23:56:20
Erkin Murodov
Ответ на комментарий пользователя barselona7
Шўртан Бунёдкордан очко олиб келишни уддалади аммо ўз уйида Қўқондан очко ололмайди. Биринчи рақамли даъвогар Про лигага.
Бу уйин шубхали кукон уйинди сотиб олган
   
12 авг 22:54:51
barselona7
Шўртан Бунёдкордан очко олиб келишни уддалади аммо ўз уйида Қўқондан очко ололмайди. Биринчи рақамли даъвогар Про лигага.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика