RU

Последние новости

22:21Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  2 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  0 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  13 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  9 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   4 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  3 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  8

Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди Новости

Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди

Суперлига 18-туридан жой олган "Динамо" – "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Суперлига

18-тур

"Динамо" – "Пахтакор" 1:1

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Сардор Миродилов

Назоратчи: Зокир Қодиров

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Тўрабек Суюнов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Голлар: 1:0 – 19, Ричард Фрайдей (Жаҳонгир Абдусаломов), 1:1 – 85, Бобир Абдихолиқов (Ҳожимат Эркинов)

"Динамо": 13.Равшан Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов, 10.Анвар Ҳожимирзаев (23.Беҳрузбек Облақулов, 67), 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 67), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (88.Марко Станоевич, 90+2), 55.Дмитрий Плетнёв (9.Миржаҳон Мираҳмадов, 90+2), 99.Улуғбек Ҳошимов (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 51)

Захира: 27.Эдем Неманов, 11.Хислат Халилов, 14.Баҳодир Насимов, 22.Улуғбек Абдуллаев

"Пахтакор": 19.Жонатан Луис, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Азиз Турғунбоев, 11.Игорь Сергеев (18.Бобир Абдихолиқов, 81), 21.Башар Ресан (8.Диёр Холматов, 72), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 61), 50.Фламарион (15.Ҳожимат Эркинов, 72), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 94.Брайан Риаскос (17.Достонбек Ҳамдамов, 81)

Захира: 12.Владимир Назаров, 2.Беҳруз Асқаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 77.Дилшод Саитов.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Ўрозов (5), Ҳожиакбар Алижонов (9), Азиз Турғунбоев (41), Абдурауф Бўриев (90+1), Ҳожимат Эркинов (90+10)

Четлатиш: Фирдавс Абдураҳмонов (90)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+10. Эркинов огоҳлантирилди.

90+9. Ҳамдамов ҳужумда дарвозабонга фол ишлатди.

90+5. Мираҳмадовнинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдон тарк этди.

90+2. "Динамо"да икки ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшилди.

90. Абдураҳмонов қўполлик учун тўғридан-тўғри майдон четлатилди.

85. ГОЛ! Эркиновнинг чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва марказга пас берди, Абдухолиқов тўпни дарвозага киритди.

81. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

79. "Пахтакор-79" шарафига мухлислар томонидан қарсак чалинди.

77. "Динамо" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Узатмаган сунъий офсайд қурбони бўлган Риаскос ноаниқ зарба йўллади.

72. Ҳакам пенальти белгиламади. Ўйин давом этади. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

70. Ҳакам ВАР монитори орқали "Динамо" дарвозасига эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда.

68. Зарба! Ратиньонинг зарбасини Луис эгаллаб олди. Кейинги ҳужумда Ибрагимов ноаниқ зарба йўллади.

67. "Динамо"да икки ўзгариш.

64. Фрайдей рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиққанди, аммо унинг уриниши на зарбага, на пасга ўхшади.

63. Зарба! Алижоновнинг узатмасидан сўнг Риаскос бош билан зарба йўллади, Ягудин тўпни эгаллаб олди.

61. "Пахтакор"да ўзгариш.

54. Алижоновнинг жаримадан узатмасини мезбон ҳимоячилар қайтарди.

51. "Динамо"да ўзгариш.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

43. Икки бразилиялик рақиб – Ратиньо ва Фламарион тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

41. Майдон марказида Фрайдейни қўполлик эвазига тўхтатган Турғунбоев огоҳлантирилди.

39. Фрайдей чап қанотдан олдинга борди ва якунда бурчак зарбаси ишлади.

36. Фрайдейнинг узатмаси рекошет ҳосил қилиб, дарвоза томон йўналди. Луис қийинчилик билан тўпни қайтарди.

30. Зарба! Ҳожимирзаевнинг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда йўллаган зарбаси ноаниқ.

26. "Пахтакор" ҳужумлар ташкил этмоқда, аммо ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилмоқда. 

19. ГОЛ! "Пахтакор" дарвозабони Жонатан Луиснинг тўпга чиқишда йўл қўйган қўпол хатосидан сўнг "Динамо" ярим ҳимоячиси Ричард Фрайдей бўш қолган дарвозасини ишғол қилди.


18. "Динамо"да стандарт вазият. Ижро ноаниқ.

Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий четлатишни кўриб чиқди ва қарорини ўзгартирмади.

9. Алижонов тўп учун курашда Ҳожимирзаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

6. Турғунбоевнинг зарбасини Ягудин эгаллади.

5. Катта тезликда рақиб жарима майдонига ёриб кираётган Риаскос Ўрозов томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Сариқ карточка.

2. Плетнёнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

1. Ўйин бошланди. "Динамо" оқ, "Пахтакор" тўқ бинафшаранг либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика