RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  8 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  66 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти" Новости

Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Тезкор гол ўтказганимиз ўйинимизда палапартишлик юзага келишига сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда вазиятлар бўлди, афсуски унумли фойдалана олмадик.

- Тезкор голдан кейин нимани ўзгартириш бўйича кўрсатма бердингиз?

- Алоҳида бир кўрсатма берганимиз йўқ. Биз ўйинга тайёрлаган схема бўйича тўп тепишда давом этдик. Чунки ҳар бир ўтказилган голдан кейин алоҳида кўрсатма бермаймиз. Фақат голдан сўнг ўйинимизда палапартишлик вужудга келди. Ўз ўйинимизни кўрсата олмадик.

- Сизда Б вариант ҳам бормиди?

- Иккинчи таймда тактик схемамизни ўзгартириб 4-3-3га ўтдик. Вазиятлар ҳам бўлди, аммо фойдалана олмадик.

- Жамоангиз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйин кўрсата олганди. Лекин бугун шуни кўрмадик.

- Ўйлашимча, чарчоқ аломатлари сезилди. Барибир ҳар уч кунда майдонга тушиш осон эмас. Балки шу ҳам ўз таъсирини кўрсатган бўлиши мумкин. Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти. Тўғри, кўп клубларда маҳоратли футболчилар кўп ва асосий ишни шулар қиляпти. Лекин жамоа сифатида клублар бир-бирида катта фарқ қилади деб ўйламайман.

- Ўтказиб юборилган биринчи голда ким кўпроқ хатога йўл қўйди?

- Фалончи хато қилди деб кимнидир айтмоқчи эмасман. Ҳаммамиз хато қилдик. Барибир ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.

- Бугун "Шўртан" 6 очко йўқотди деб ҳисоблайсизми? 

- Ҳа.

- Жамоага чет элдан мураббий келармиш деган гапни эшитдик.

- Тўғриси, бу гапдан бехабарман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика