"Атлетико" ҳужумчиси бошқа бир Ла Лига клубига ўтиши мумкин
20 авг 2019 11:34
Новости
"Атлетико" ҳужумчиси бошқа бир Ла Лига клубига ўтиши мумкин
"Атлетико" ҳужумчиси Никола Калиничнинг клуб билан тузган шартномаси ўз кучида, аммо клуб ортиқ унга ишонч билдирмаяпти. Шу сабабли, Калинич барча мавсумолди ўйинларини, шунингдек Ла Лига 1-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юборди.
"Эспаньол" ўзига марказий ҳужумчи изламоқда ва Калинич варианти клуб учун идеал кўринмоқда. Футболчининг "Атлетико" билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 10 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби олдинроқ "Эспаньол" ҳимоячиси Марио Эрмосони ўз сафига қўшиб олган эди.
Калинич "Атлетико"дан ташқари "Хайдук", "Пула", "Шибеник", "Блэкберн Роверс", "Днепр", "Фиорентина" ва "Милан" клубларида ўйнаган. У 2008 йилдан буён Хорватия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Хорватиялик ўйинчи якунланган мавсум 24та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассистга эришган.
Комментарии