RU

Последние новости

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  8 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди Новости

Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди

"Барселона" спорт директори Деку бир неча ойлардан бери Испания ОАВда қизғин муҳокама қилинаётган "Атлетик" Бильбао вингери Нико Уильямснинг трансфери ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Ҳеч қачон Нико Уильямсни таъқиб қилмаганмиз. Аслида унинг агенти биз билан бир неча бор боғланган, аксинча эмас. "Атлетик" Бильбао ўз вакилидан нега бундай гаплар пайдо бўлганини сўраши керак. Очиғи, футболчининг ўзи ҳам биз излаётган профилга унчалик ҳам тўғри келмасди.

Биз келишув шартлари ва параметрларини ўзимиз белгилаймиз. Шундан сўнг музокаралар қоғозга туширилиши керак. Ва биз аниқ айтганмиз: қўйилган шартлар қабул қилинмайди, чунки ҳеч бир футболчи ўз қоидаларини клубга сингдиролмайди", – деди Деку.

Эслатиб ўтамиз, Нико Уильямс жорий мавсум Ла Лиганинг 3 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Ҳозирда у жароҳатини даволаш билан банд.

Рейтинг: +5   

Комментарии

   
30 сен 18:59:08
barselona7
Лекин зўр футболчи барибир. Атлетик Бильбаони ўзи тортиб юрганди. Жароҳат олгач Атлетик ғалаба нималиги ҳақида бутунлай унутди. Агар тезроқ қайтмаса Атлетик жадвални қуйи поғонасидан жой олади. Барселонага келса ҳам анча фойдаси тегарди.
   
30 сен 18:46:31
Faxriddin Aliyev
Bu gaplardan keyin nikoni transferi boʻlish extimoli yanada kamayishi aniq shukurki
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика