RU

Последние новости

21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  260 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9

Асрор Алиқулов: "Футболчини эътибори ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар майдонда бўлиши керак" Новости

Асрор Алиқулов: "Футболчини эътибори ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар майдонда бўлиши керак"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" ва "Турон" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин оғир кечишини олдиндан кутгандик. "Турон" жамоаси бу йил ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Жамоадаги футболчиларда иштиёқ кучли эканлиги кўриниб турибди. Улар қанотлардан ҳужумларни шакллантиришади ва ҳавфли вазиятлар ҳосил қилишади. Ўтказиб юборган иккита голимизга ҳам қанотлардаги хатолар сабаб бўлди. Мураббий сифатида бундан қониқмадим. Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни ўзига бўлган ишончини қайтаришга ҳаракат қилдик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Барибир хатолар бўлди. Футболчиларда ҳаяжон борлиги сабаб қисқа тўп оширишларда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ғалабада жамоадаги барчани хизмати катта. 

"Турон" бизни яхши ўрганиб чиққанлиги кўриниб турибди. Айрим футболчиларимизга бўш худудлар беришмади. Рақиб жамоада ёш мураббий ишлаётганига қарамасдан юқори савиядаги маслаҳатчи мураббий унга ёрдам бериб келмоқда. 

Футболчилардан таблога қараб ёки ҳаёлга берилмасликни талаб қиламиз. Ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар уларни бор эътибори майдонда бўлиши керак",- дейди Асрор Алиқулов. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика