"Арсенал" 21 ёшли японияликни ўз сафида кўрмоқчи
01 июл 2016 17:41
Новости


"Арсенал" 21 ёшли японияликни ўз сафида кўрмоқчи
Инглиз Премьер-лигаси иштирокчиси "Арсенал" япониялик Такума Асанога қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, 21 ёшли футболчини "Аугсбург", "Залцбург" ва "Грасхоппер" каби клублар диққат билан кузатяпти.
"Арсенал" тепада кўрсатиб ўтилган клублардан яхшироқ таклиф юбормоқчи. "Тўпчилар" трансферни муваффақиятли амалга оширишса, уни ижарага бериб юборишлари мумкин.
Асано 2013 йилда "Санфречче Хирошима" футболчиси ҳисобланади. У 2015 йилда "J League"нинг (Япония чемпионати) энг яхши футболчиси деб топилди. Ўша мавсум 34 учрашувда 9 та гол урган Асано ўз жамоасига мамлакат чемпионатида ғолиб бўлишга ёрдам берди.
Похожие новости
21:07
ҚПЛ. "Турон" ва "Еттисув" ўзаро дуранг ўйнади, майдонда тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди 3
17:57
ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Ордабаси"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида тўрт ўзбекистонлик ҳаракат қилди 0

Комментарии