RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  3 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди" Новости

Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"

Қозоғистон Президенти футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштиришга чақирди.

"Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бугунги кунда 4 та Қозоғистон футбол клуби таниқли тадбиркорлар томонидан бошқарилмоқда. Бу учун уларга миннатдорчилик билдираман.

Лекин футболни тижоратлаштиришни давом эттириш керак. Жаҳон амалиёти кўрсатадики, бусиз Қозоғистонда футбол ривожланмайди.

Профессионал спортни бизнес саноати сифатида ҳам кўриш керак, бу соҳа яхши даромад келтиради", – деди Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев.


2024 йил март ойида президент қозоғистонлик тадбиркорларни "клуб футболига бизнес сифатида қарашга" чақирган эди.

«Клублар фақат вилоят бюджетларига таяниб яшамаслиги керак, дунёда бўлгани каби ўзлари даромад топишни ўрганишлари лозим.

Шунинг учун тадбиркорларни клуб футболига бизнес сифатида қарашга чақираман. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, хусусийлаштиришсиз бу иш юришмайди.

Агар клублар хусусий бўлса, улар чет эл спортчиларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлади", – деган эди Тоқаев.

Жорий йилнинг март ойида Қозоғистонда 461 та субъект рақобатбардош муҳитга ўтказиш учун танлаб олинди, бу рўйхатдагиларнинг еттитаси футбол клуби.

Рейтинг: +8   

Комментарии

+1   
08 сен 23:13:16
TOMJIQ_OLOT
Тўппа-тўғри! Дунёнинг барча футболи ривожланган давлатлари шу йўлдан боришган.
   
08 сен 23:41:34
nerazzuri
Мана Косим акадан Мужикча юриш гап йук , Козозстон тез орада кутулади Хоким бова раахмат дейишдан .
   
08 сен 23:33:31
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя TOMJIQ_OLOT
Тўппа-тўғри! Дунёнинг барча футболи ривожланган давлатлари шу йўлдан боришган.
Ту́гри шу йу́лдан боради хакийкий профессионал жамоалар лекин президент буйруги ва олегарх бизнесменларга зу́раки юклатиш оркали эмас . Мдх мамлакатларида бу зу́рлаб юклатилади ва буни профессионаллик дейишади хуллас ку́збу́йамачилик .
   
08 сен 23:30:23
Bahrom Abdurahmonov
To'ppa to'g'ri, futbol sporti potentsiali juda katta, o'zini o'zi bemalol qoplashi mumkin! "Byudjet puliga chetdan falon millionlarga murabbiy olib kelamiz" demasdan!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика