RU

Последние новости

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  5 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  4 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  274 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Ана холос, Амирлик футболчиси соч турмаги сабаб 272 доллар жаримага тортилди Новости

Ана холос, Амирлик футболчиси соч турмаги сабаб 272 доллар жаримага тортилди

БАА чемпионатида иштирок этувчи "Ажман" клуби футболчиси Ҳассан Заҳран соч турмаги сабаб бир минг дирҳам (272 доллар) миқдорида федерация тартиб-интизом қўмитаси томонидан жаримага тортилди.

Бунга сабаб футболчининг соч турмаги одатий эмаслигида. Тартиб-интизом қўмитаси буни қуйидагича изоҳлади: "Ҳассан Заҳраннинг соч турмаги умуман миллатимизга хос эмас. Биз араб кишиларимиз, шундай экан ўзимизга қараб юришни билишимиз керак. Бу футболчининг соч турмаги умуман этикага тўғри келмайди".

Ҳассан Заҳран сочи сабаб жарима тортилган биринчи футболчи эмас. Бунгача "Ал Айн"нинг бразилиялик легионери Кайо жарима тўлашга мажбур бўлганди. Кейинроқ "Ал Ваҳда" ҳужумчиси Мурод Батна ҳам жаримага тортилди. Аввалги йили Асамоа Гьян "ностандарт" соч турмаги сабаб пул тўлашига тўғри келганди.

Федерация баёнотида шундай дейилган: "Биз ўз маданият ва юриш-туришимиз билан ўрнак бўлишимиз керак. Бошнинг ярми кал, ярми соч билан юриш бизга тўғри келмайди. Футболчиларни майдонда ва телевизорда кўпчилик кўради. Уларга бундай соч турмаги билан юриш ярашмайди".

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика