Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"
09 окт 2025 11:27
Новости
Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"
Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса Малайзияда ўтказиладиган Доминикан Республикаси ва Ўзбекистонга қарши учрашувлар ҳақида фикр билдирди.
"Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа. Бу катта натижа. Доминикан Республикаси эса йўқ. Доминикан терма жамоасида хорижда ўйнайдиган футболчилар кўп. Икки мамлакат ўртасидаги фарқ шу. Икки рақиб ҳам бизга жиддий қаршилик кўрсатади", – деди Марсело Бьелса.
Ўзбекистон – Уругвай учрашуви 13 октябрь куни Малайзиянинг Малакка шаҳридаги "Ханг Жебат" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:45 да бошланади.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии