Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?
		
		08 окт 21:37
        Новости	
	 
				 
				Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?
Осиё китъасида эса бугун Жаҳон чемпионати саралашининг тўртинчи босқичи бошланди.
Тўртинчи босқичда олтита жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда Жаҳон чемпионатининг иккита тўғридан тўғри йўлланмаси учун курашади.
А гуруҳи: Қатар, БАА, Ўмон
Учрашувлар:
8 октябрь Ўмон – Қатар
11 октябрь БАА – Ўмон
14 октябрь Қатар – БАА
Б гуруҳи: Саудия Арабистони, Ироқ, Индонезия
Учрашувлар:
8 октябрь Индонезия – Саудия Арабистони
11 октябрь Ироқ – Индонезия
14 октябрь Саудия Арабистони – Ироқ
Иккала кичик гуруҳ босқичи биттадан алоҳида давлатда ўтказилади. А ва Б гуруҳлари мезбонларини таҳмин қилиш эса унчалик ҳам қийин эмас: мос равишда Қатар ва Саудия Арабистони. Мезбонлик борасида ОФК айнан Қатар ва Саудия Арабистонини танлаганидан ташқари, мезбонлар ўта муҳим икки ўйинни 6 кун оралиқ билан ўйнашади, гуруҳдаги бошқа жамоалар эса ўз учрашувларини 3 кун оралиқ билан ўтказишади.
Ҳар бир гуруҳда учтадан ўйин ўтказилади, гуруҳдаги икки жамоа ўзаро ўйин ўтказаётган пайт учинчи жамоа дам олади. Якунда ҳар бир терма жамоа иккитадан учрашув ўтказади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа тўғридан тўғри Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланади.
Иккала гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар эса уй-сафар кўринишида ўзаро тўқнаш келишади. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган терма жамоа "ФИФА плей-офф" саралашида ОФК номидан иштирок этади. "ФИФА плей-офф" саралашида иккита КОНКАКАФ, биттадан Осиё, Африка, Жанубий Америка ва Океания қитъасидан жамоалар иштирок этишади. 2026 йилнинг март ойида бўладиган ушбу саралаш босқичида Жаҳон чемпионатининг якуний иккита йўлланмаси ўз эгасини топади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии
MANA SENLARGA MURABBIYNI FARQI......
Копадзега рахмат кийин пайтда йук демай мтжни кабул килиб жахон чемпионатига олиб чикди
Копадзега рахмат кийин пайтда йук демай мтжни кабул килиб жахон чемпионатига олиб чикди
Копадзега рахмат кийин пайтда йук демай мтжни кабул килиб жахон чемпионатига олиб чикди
Копадзега рахмат кийин пайтда йук демай мтжни кабул килиб жахон чемпионатига олиб чикди
Копадзега рахмат кийин пайтда йук демай мтжни кабул килиб жахон чемпионатига олиб чикди