Аллегри Италия кубоги финалидан олдин қандай қўнғироқ бўлганини айтди
15 мая 2017 09:45
Новости
Аллегри Италия кубоги финалидан олдин қандай қўнғироқ бўлганини айтди
«Ювентус» устози Массимилиано Аллегри «Рома»га қарши ўйиндан сўнг (1:3) ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи таймда яхши ўйнадик. Танаффусдан кейин ўзимиз бошлаган ҳужумдан сўнг қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик.
«Аталанта» ва «Торино» билан дуранглар, бугунги мағлубият бизга концентрация етишмаётганини кўрсатади. Италия кубоги финали олдидан бизга огоҳлик қўнғироғи бўлди», – дейди Аллегри.
Чемпионат тугашига 2 тур қолганида «Ювентус» «Рома»дан 4 очко олдинда.
Комментарии