Аллегри Бонуччи билан келишмовчилик туфайли истеъфога чиқишга тайёр эди
24 фев 2017 12:42
Новости
Аллегри Бонуччи билан келишмовчилик туфайли истеъфога чиқишга тайёр эди
Агар "Ювентус" раҳбарияти ҳимоячи Леонардо Бонуччини жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри истаганидек жазолашга рози бўлмаса, мутахассис истеъфога чиқишга тайёр эди.
"Порту"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувидан олдин Бонуччи Аллегри билан келишмовчилик туфайли қайдномага киритилмади. Воқеа "Палермо"га қарши А Серия учрашувида содир бўлди. Раҳбарият жарима билан кифояланмоқчи эди, аммо мураббий унинг талаби бажарилмаса клубни тарк этиш билан таҳдид қилди.
Комментарии