RU

Последние новости

18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси (матнли трансляция)  14 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  21 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  38 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  26 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2

Алишер Азизов: “Иккита гол уриб олгач, ҳотиржамликка берилдик” Новости

Алишер Азизов: “Иккита гол уриб олгач, ҳотиржамликка берилдик”

Биринчи лиганинг иккинчи босқич, 7-турида Тошкентнинг “Обод” жамоаси “НБУ-Осиё”га қарши баҳсда тайёр ғалабани қўлдан бой берди.

Аввалига Алишер Азизов иккита гол уриб, “Обод”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлсада, кейинчалик мезбонлар бунга 5та гол билан жавоб қайтарди. Учрашувдан сўнг Азизов билан суҳбатлашдик. 

- Жамоамиз олдида аниқ мақсад бор. Яъни олий лигага чиқиш. Шу боис ҳар бир баҳсга фақат ғалаба илинжида тушмоқдамиз. Албатта “НБУ-Осиё”га қарши ўйинга ҳам уч очко учун чиққандик. Аввалига биз учун ҳаммаси ижобий кечаётганди. Иккита гол уриб олгач, ҳотиржамликка берилдик. Билсангиз олдинги турларда 7:0 ёки 9:0 ҳисобида ҳам ғалаба қозонгандик. Афтидан жамоадошларим яна шундай йирик ҳисобда ютамиз деб ўйлашди чоғи. Охир оқибат бу бизга қимматга тушди. 

- Менимча натижага ҳакамнинг қарорлари ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Иккинчи бўлимда дарвозамиз томон иккита пенальти белгилади. Иккиси ҳам гол. Истайсизми йўқми бу жиҳат барибир ҳар қандай футболчини руҳан “синдириб” қўяди. 

- “НБУ-Осиё” муносиб ўйин намойиш этиб, ғалабани ўз томонига оғдириб олди дея олмайман. Уларнинг футболчилари тўпни эгаллаб, олдинга тепиб юбораверди. Шу боис “банкирлар”ни ҳам биринчи лигадаги ўртамиёна жамоалар қаторига қўшиш мумкин. 

- Олдинги турлардаги йирик ҳисобли ғалабаларимизни омили деб жамоавий аҳиллик борлигини айтган бўлардим. Эътибор берган бўлсангиз “Обод”да деярли тенг ёшдаги футболчилар жамланган. Шунингдек илгари асосан битта клуб тарбияланувчилари бўлган. Қолаверса мураббий Бобур Зуҳриддиновнинг ҳам ўрни катта эканлигини айтиш даркор. Ёш мутахассис футболчиларни ўйинга қандай тайёрлашни жуда яхши билади. Машғулотларда ҳам кўпроқ “Барселона” услубида ишланади. 

- Бу йил жамоамнинг олдига элитага чиқиш вазифаси қўйилган. Олдимда турган асосий мақсадлардан бири “Обод”га бу борада ёрдам беришдир. Тўпурарлик эса иккинчи даражали. Тўғри, ҳар бир ҳужумчи мавсум аввалида ўз олдига аниқ бир мақсад қўяди. Мен ҳам бу йил камида 30та гол уришни ният қилганман. 

- “Обод” кучлилар сафига чиқса, менимча бир йиллик жамоа бўлмайди. Ҳар холда раҳбарият узоқни ўйлаб иш тутмоқда. Ушбу таркибдаги футболчилар билан ҳам бемалол иштирок этиш мумкин. Ёки 2-3та маҳоратли ўйинчилар олинар. Бизда клуб қароргоҳи мавжуд. Стадион масаласи ҳам ижобий томонга ҳал бўлмоқда шекилли. Бу борада эшитгандим. Кўз тегмасин ҳозир ҳаммаси яхши. Ойлик ва мукофот пулларини ўз вақтида олмоқдамиз. 

- Бунгача асосан олий лигада ўйнаганман. Мана эндиликда биринчи лигада ҳам фаолият юритмоқдаман. Айтиш керакки, лигалар ўртасидаги тавофут анчагина фарқ қилади. Олий лига бу ўз номи билан олий лигадир. Олий лигада барчаси бошқача. Биринчи лигада эса ҳамма жамоа ҳам бир хил даражада эмас. Юқоридаги 4-5та клубни инобатга олмаганда, қолганлари деярли бир хил. Бу ерда мен шароит ва клубга бўлган эътиборни назарда тутяпман. 

- Билсангиз бу ерга келишдан олдин “Қизилқум” жамоаасида эдим. Аммо мавсум бошида у ердан кетишга қарор қилдим. Негаки, навоийликлар ҳужум чизиғига бир нечта ўйинчиларни таклиф этди. Вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, кам ўйин амалиётига эга бўлишимни сездим ва жамоани тарк этишга қарор қилдим. Шунда олдимда “Обод” варианти турганди. Бу ерга мени мураббийлар олдин ҳам чақирганди. Йил бошида улар билан яна бир бор гаплашгач, Тошкент жамоасида ўйнашга қарор қилдим. Ҳозирги ёшимда мен учун кўпроқ ўйин амалиёт зарур. Биринчи лига бўлсада, кўпроқ ўйнашга қизиқдим. 

- Насиб қилса яна олий лигага қайтаман. Бу йил бир қадам орқага ташладим, келаси йил икки қадам олдинга ташламоқчиман. “Обод”ни кучлилар сафига олиб чиқсак, балки келаси йил ҳам ушбу жамоа таркибида ўйнарман. Буни вақт кўрсатади. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика