RU

Последние новости

01:56А Серия. "Милан", "Ювентус" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Аталанта" эса ўз уйида "Лечче"ни енга олмади  3 01:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"  2 00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  10 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  2 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  6 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  39 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  37 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  24 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2

“Ал Айн” – “Локомотив” ўйинидан олдинги матбуот анжумани Новости

“Ал Айн” – “Локомотив” ўйинидан олдинги матбуот анжумани

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал доирасида “Ал Айн” ва “Локомотив” ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент билан 20:30)да старт олади.

Кеча одатга кўра ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Бизга маълум бўлишича, чемпионлар лигаси матбуот анжуманларида дастлаб меҳмонлар иштирок этишарди. Аммо кеча учрашув комиссари аввал мезбон жамоа, кейин меҳмонлар қатнашади дея маълум қилди.

Натижада дастлаб саволларга “Ал Айн” бош мураббийи Златко Далич ва жамоа етакчиси Омар Абдулраҳмон жавоб қайтаришди.

З.Далич: – Осиё чемпионлар лигаси биз учун жуда муҳим турнир ҳисобланади. Бунда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Рақибимиз “Локомотив” миллий чемпионатда биринчи ўринда кетяпти. Уларда кучли жамоа шаклланган. Жамоани бу ўйинга тайёрлаш осон кечмади. Авввалига футболчиларим 20 кун БАА термаси ихтиёрида бўлишди, фақат охирги ўн кундагина биз тўлиқ таркиб билан машғулот ўтказа олдик.


– Биринчи ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?
– Гол ўтказмасдан ғалаба қозонсак хурсанд бўлардим. Чунки бу бизга устунлик беради. Бунинг учун футболчилар бор куч билан ҳаракат қилишлари, мухлислар эса тинмай қўллаб туришлари керак бўлади. Ўйлайманки, ўйин пайтида мухлислар бизни ёлғиз қолдиришмайди.

– Ғалабага қанчалик ишонасиз?

– Ҳамма қатори мен ҳам жамоам зафар қучишини хоҳлайман. Трансфер пайтида бразилиялик Кайо билан Амир Абдулраҳмонни сафимизга қўшиб олдик. Уларнинг иккаласи ҳам кучли футболчи ва “Ал Айн”га ёрдам бера олишади. Рақиб таркибида эса Сервер Жепаров бор ва у жуда кучли футболчи.

– Ўйин 19:30да бошланади. Об-ҳавонинг иссиқлиги таъсир қилиши мумкинми?

– Биз ҳам, рақиб ҳам бир хил об-ҳаво шароитида тўп тепамиз. Менимча, бунинг таъсири бўлмаса керак. “Локомотив” аввалги босқичда “Ал Ҳилол”ни ортда қолдирди. Бу ҳам уларнинг кучидан дарак беради. Муаммо шундаки, “Локомотив” кетма-кет расмий ўйинларда майдонга тушяпти, бизда эса ҳали чемпионат бошлангани йўқ. Мен кўпроқ шундан хавотирдаман.



О.Абдулраҳмон: – Биз ўйинга тайёрмиз. Албатта, ўн кунлик машғулот кам бўлиши мумкин, лекин шунга қарамай ютишга ҳаракат қиламиз. Жамоа босимга тайёр, биз бунга аллақачон ўрганиб қолганмиз.

Шундан сўнг матбуот анжумани навбати мезбон жамоага етиб келди. Бунда “Локо” бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда Олег Зотеев саволларга жавоб қайтаришди.

А.Микляев: – Биз яна бу мамлакатга келганимиздан мамнунмиз. Чемпионлар лигаси биз учун катта мусобақа, бунда осон ўйинлар бўлмайди. Ўйлайманки, “Ал Айн”га қарши кечадиган иккала учрашув ҳам қизиқ кечади ва якунда биз ярим финалга йўл оламиз.



– “Ал Айн” ҳақида нима дея оласиз?
– Рақибнинг баъзи ўйинларини кўрдик. Кимларни сафга қўшиб олганини ҳам биламиз. “Ал Айн” гуруҳ босқичида “Насаф”га қарши тўп сурганди. Лекин бунга анча бўлди. Жамоа ўйини ҳозир ўзгарган бўлишиям мумкин. БААда ҳали чемпионат бошлангани йўқ, шу боис рақиб бизга сирли кўринмоқда.

– “Локомотив”нинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикрингиз?
– Бизда иккинчи давра бошланиб бўлди ва тўртта турда майдонга тушдик. Жамоанинг ҳолати яхши ва энг кераклиси жароҳат олган футболчилар йўқ. Ўтган йил Австрияда йиғин ўтказганимизда бу жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Мана энди расмий баҳсларда ҳам уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.



О.Зотеев: – Плей-офф турнирларида ҳар бир ўйин катта аҳамият касб этади. Биз “Ал Айн” билан кечадиган баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз – сафардан ижобий натижа билан қайтиш.

– Рақиб тўғрисида фикрингиз?
– “Ал Айн” таркибида кучли футболчилар кўп. Ўз вақтида улардан беш нафарига қарши Ўзбекистон олимпия термаси сафида ўйнаганман. Ҳозир улар миллий терма жамоада тўп тепишяпти.

Рейтинг: +7   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика