RU

Последние новости

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  39 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Абдуваҳоб Аҳмадалиев: "Турон"ни келажакда Суперлигага олиб чиқмоқчимиз" Новости

Абдуваҳоб Аҳмадалиев: "Турон"ни келажакда Суперлигага олиб чиқмоқчимиз"

Хабарингиз бор, бугун В ПРО-Лига Шарқ минтақасида 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур турни ўз майдонида ўтказган Ўзбекистон туманининг "Турон" клуби "Рубин" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, очколари сонини 59 тага етказиб олди. Ушбу ғалаба "Турон" жамоасига В ПРО-Лига Шарқ минтақасида муддатидан олдин чемпионликни тақдим этарди. Шу муносабат билан биз клуб президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев билан боғланиб, интервью ташкил этдик.

"Аввало, эътибор учун хурсандмиз. Чемпионлик таасуротлари жуда юқори, аъло даражада! "Турон"нинг мазкур мусобақада вилоятимиз, хусусан туманимиз шаънини ҳимоя қилди ва буни муносиб даражада уддалади деб ўйлайман. Биринчи навбатда жамоамиз босиб ўтган йўлда ўз ёрдамларини аямаган инсонларга, туман, вилоят ва республика доирасидаги спорт ташкилотларларига, туманимиз ҳокимлигига, футбол учрашувлари вақтида хавфсизликни таъминлаган ИИБ вакилларига, соғлиқни сақлаш ходимларига, мавсум давомида ўйинларимизни ёритиб борган барча ОАВларга клубимиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман.


"Турон" футбол клуби вакиллари бутун мавсум давомида бир оиладек аҳил ва иноқ тарзда ҳаракат қилдилар. Барча футбол тану бир жон бўлган холда футбол учрашувларида майдонда борларини бериб ўйнадилар. Қўлга киритилган чемпионлик жамоамизнинг тўғри йўлда эканлигидан далолат беради.

Жамоамизнинг уй ва сафар учрашувларида мухлисларимиз бизни мунтазам қўллаб-қувватлаб туришди. Ўз майдонимизда бўлиб ўтган ўйинларда "Ўзбекистон" стадиони футбол мухлислари билан тўлди, албатта чемпионлик йўлида жамоамиз мухлисларини ўрни муҳим аҳамият касб этди.

Шунингдек Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбар ва мутахассисларига, клубимиз томонидан лицензиялаш талабларини бажарилишида ўз маслаҳати ва ёрдамини аямаган Диёр Имомхўжаевга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Энг муҳими лицензиялаш талабларини бажариш асносида туманимизда муҳташам ва замонавий стадион бунёд этилди, таъмирланди,клуб инфратузилмаси шакллантирилди.

"Турон" футбол клуби 2017-йилда вилоятимиз ва туманимиз ҳокимлиги кўмаги остида ташкил этилган. Ушбу жамоани ташкил этишда ва бугунгача барқарор ўйнаб келишида албатта хомийларимизнинг ўрни беқиёс, улар томонидан бизга барча шароитлар яратиб берилмоқда.


Айни вақтда "Турон" футболи қошида футбол академияси ташкил этишда иш олиб бормоқдамиз. Бугунга қадар ёш футболчиларни саралаб олиш ишларини амалга оширдик, академия базасини замонавий ва Европа клубларидан андоза холда ташкил этишни мақсад қилганмиз.

Жамоамиз А ПРО-Лигага ўтиш ўйинларига юқори даражада тайёргарлик кўрмоқда. Насиб қилса бу босқичда ғалаба қозониб, А ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз.

"Турон" футбол клуби дастлаб ташкил этилганда олдимизда вилоят биринчилигида ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган эди, якунда бу мақсадимизга эришдик. Жорий мавсум аввалида В ПРО-Лигада чемпионликни қўлга киритиб, А ПРО-Лигага йўлланмани қўлга киритишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Жамоамиз аҳиллик билан барча босқичларни бирин-кетин босиб ўтмоқда.


Келажакда "Турон"ни Суперлигага олиб чиқиб, юқори ўринлар учун курашадиган рақобатбардош жамоани шакллантирмоқчимиз. Насиб қилса куни келиб Осиё чемпионлар лигасида жамоамизнинг иштирокини таъминлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз - дейди Абдуваҳоб Аҳмадалиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика