RU

Последние новости

20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  2 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  7 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  0 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  1 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  10 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0

Абдураҳмон Юмангулов: “Болалар мураббийлари жуда кам маош олади” Новости

Абдураҳмон Юмангулов: “Болалар мураббийлари жуда кам маош олади”

Қашқадарё футболида ўзига яраша хурмат ва эхтиром қозонган мураббийлардан бири Абдураҳмон Юмангулов мураббийлик фаолияти орқали сезиларли натижаларга эришган десак муболаға бўлмайди.
Бу йил 53 ёшини қарши оладиган мутахассис футболнинг турли соҳаларида ишлаб кўрди. Аёллар футболидан тортиб, мини футболгача. Бугунги кунга келиб эса “Машъал”да меҳнат қилмоқда. Муборакдаги сафаримиз чоғида Абдураҳмон Рафаэлович билан ҳам учрашдик. Кенг мулоҳазага эга бўлган мураббий бизни академиядаги ўз хонасига таклиф этди ва барча саволларимизга жавоб берди.

- Абдураҳмон Рафаэлович, айни пайтда “Машъал” клубида фаолият юритиб келмоқдасиз. Бу ерда сизнинг зиммангизга қандай вазифалар юклатилган?

- Ҳозир “Машъал” футбол академиясида директор сифатида меҳнат қилмоқдаман. Қўл остимда 5та мураббий бор ва табиийки уларнинг барчасида тегишли лицензиялар мавжуд. Ўз навбатида ўсиб келаётган ёш мураббийларга ҳам билганларимизни ўргатиб бормоқдамиз. Бундан ташқари “Машъал” аёллар футболига ҳам масъул этиб тайинланганман. Қиладиган ишларим кўп.

- Кеча мураббий сифатида ишлаб юрган мутахассис бугунга келиб креслода ўтирса қандай бўлар экан?

- Ҳозирги ишим ўзимга ёқади. Кўп йиллардан буён мураббий сифатида бир нечта клубларда ишладим. Ҳозир эса болалар футболидаман. Бу ерда иш у қадар оғир эмас. Чидаса бўлади. Балки менга шундай туюлаётгандир. Эрталаб ишга келаман, мураббийларга топшириклар бераман. Яқинда ноутбук олдим. Энди аста-секин интернетдан маълумотлар олиб, билмаганларимни ўрганмоқдаманман. Шунингдек академиянинг ташкилий ишлари билан шуғулланаман.

- “Машъал”нинг биринчи лигага тушиб кетгани натижасида кўпчилик академиянинг ҳам рейтингини пастлатиб юборди. Бу борада сиз қандай фикрдасиз?

- Билмадим, балки бошқаларга шундай туюлаётган бўлиши мумкин. Лекин академиядан бир қатор иқтидорлар етишиб чиқмоқда. Буни ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамизга жалб этилаётган “машъалчилар”нинг сонидан ҳам билиб олса бўлади.



- Академиянинг қандай ишлаётганини шундан ҳам билиб олса бўлади?
- Албатта, барча академиянинг вазифаси битта. У ҳам бўлса терма жамоаларга муносиб номзодларни етиштириб бериш. Бизнинг асосий мақсадимиз шу.

- Сиз раҳбарлик қилаётган академиядаги болаларнинг энг ёши неччини ташкил қилади?
- Бу йил энг ёш гуруҳни 2003-2004 йилда таваллуд топган футболчилар ташкил этди. Биласизми Муборакда қобилятли йигитлар кўп. Буни яқин йиллар давомида исботлашимиз керак.

- Академияда футболчиларнинг машғулот ўтказиш ва илмий таълим олиши қай тарзда йўлга қўйилган?

- Бирор гуруҳ эрталаб мактабдаги каби ўқиса, тушликдан сўнг машғулотга чиқади. Бу нарса гуруҳларнинг дарс жадвалига боғлиқ. Якшанба куни эса одатдагидек дам олиш бўлади. Чорак дам олиш кунларида эса вилоятдан келганларга уйига бориб келиши учун таътил берамиз.  

- Бугунги кунга келиб академияга вилоятдагиларнинг қизиқиши қай даражада бўлмоқда? Мисол учун водийда илгари кўпчилик Муборакдаги академияга ошиқарди?
- Аввалгидек бўлмаса ҳам қизиқиш бор лекин. Биз охирги йилларда академиянинг ўзагини қашқадарёлик болалар ташкил этишини, кейинчалик мубораклик ёш футболчилар тахсил олишини режалаштирганмиз. Буни аста-секин амалга ошириб борамиз. Чунки Муборакдек кичик шаҳарчада ҳам иқтидорлилар етишиб чиқмоқда.

- Ҳозирги кундаги болаларнинг бор эътибори фақат футболга қаратилган дейиш мумкинми?
- Йўқ, ундай деб бўлмайди. Илгари шунақа эди. Футболчи бўлишни орзу қилган болакай мақсадига етишиш учун фақат шу ҳақда ўйларди. Спорт билан шуғулланган. Ҳозирга келиб эса телефон ва интернетга берилиб кетишган. Шунинг учун ҳам олдинги болалар жисмонан бақувват эди.

- Болалар мураббийлари ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бизда ҳозир болалар футболи мураббийлари жуда кам. Кўплаб мураббийлар хорижга кетишган ишлагани. Энди эса ёш мураббийлар йўқ. Олдин бу борада тизим бўлган. Ҳозир эса ҳамма биринчи лига ва олий лига клубларида ишлашни истайди. Чунки болалар мураббийлари жуда кам маош олишади. Шу сабабли ҳам улар юқорини кўзлайди. Аввало шу мураббийларга етарлича шароит бўлиши керак. Чунки футболнинг энг боши шу болалар мураббийидан бошланишини унутмаслик даркор. Кўпинча ота-оналар ҳам келишадида ўғлимни бир йил ичида футболчи қила оласизларми деган савол билан мурожаат қилади. Агар бир йилда футболчи қилиб тарбия қила олганимизда биз жаҳон чемпион бўлардик. Шунинг учун улар ҳам тўғри тушунишлари керак деб биламан.

- Сизда қандай мураббийлик лицензияси бор?
- Мен вақтида “А” лицензияси учун махусус курсларда ўқиб олгандим. У пайтда Миржалол Қосимов, Эдгар Гесс, Игорь Шквирин, Геннадий Денисов, Вадим Абрамов каби мураббийлар ҳам таҳсил олишганди.

- Мураббийлик фаолиятингизга эътибор қаратадиган бўлсак, илгари “Машъал”да бош мураббий сифатида ҳам ишлаганингизни кўришимиз мумкин?

- Ҳа, 1997-99 йилларда “Машъал биринчи лига иштирокчиси бўлган. Ўша вақтда жамоа шарафини асосан маҳаллий йигитлар ташкил этарди. Тўғри, ўзга вилоятдан келганлар ҳам бўлган. Лекин у қадар кўп эмас. Шу пайтда мен ишга олган бир қатор ходимлар ҳозиргача жамоада ишлаб келмоқда.



- Мураббийликни аввало болалар футболидан бошлаган Юмангуловни бугунги кунда ҳам ўз шогирдлари йўқлаб турса керак?
- Ҳа, қандайдир тадбирларда ёки тўсатдан учрашиб қолганимизда шогирдлардан миннатдорчиликлар бўлиб туради. Мухлисларга яхши таниш бўлган Анвар Бердиев,  Асрор Алиқулов, Нурали Султонов, Насим Шоимов каби шогирдларим борлигидан фахрланаман. Шунингдек катта футболга кечроқ кириб келган Зафар Холмуродов ҳам мени устоз ўрнида кўради. Айни пайтда футболчилик фаолиятини давом эттириб келаётганлардан яна бири Отабек Нарзуллаев ҳам шогирдим бўлади.  

- Сиз билан суҳбат қилаётганда, аёллар футболини ҳам назардан четда қолдириб бўлмайди. Бу борада бой тажрибага эгасиз. Айтингчи аёллар футболига кириб келишингиз қандай содир бўлган?

- Маълум сабабларга кўра 1999 йили “Машъал”ни тарк этганман. Шундан сўнг қисқа давр мажбурий таътилда бўлдим. 2001 йилга келиб эса Ўзбекистон аёллар терма жамоасига катта мураббий сифатида ишга таклиф этишди.

- Ўша пайтда иложсизликдан аёллар футболига ўтганмисиз ёки бу ўзингиз учун қизиқ туюлганми?
- Мураббийнинг кўп вақт ишсиз қолиб кетиши бу жуда ёмон. Маълум муддатлик танаффусдан кейин таклфи олгач, унга дарҳол “лаббай” дея жавоб берганман. Ўша пайтда терма жамоада марҳум Равшан Усмонхўжаев бош мураббий эди. Бир-биримиз билан яхши тушунган холда ишлардик.

- Кейин шу билан бира тўла аёллар футболига шўнғиб кетдингиз. “Севинч”даги фаолиятингиз узоқ давом этди. Тўғрими?
- Ҳа, 2003 йилдан “Севинч”да иш бошладим. У ерда 2011 йилга қадар ишладим. Бу вақт оралиғида 9 маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлдик.

- Ўша пайтларда аёллар футболи мамлакатимиз учун янгилик эди деса ҳам бўлади. Унинг оммавийлашишини қандай йўлга қўйгансизлар? Ҳар холда қийинчиликлар бўлгандир?
- Албатта қийинчиликлар бўлган. Бироқ хомийлар аёллар футболини тарғиб этиш учун қўлдан келганича ёрдамларини аяшмаган. Қизларни футболга бўлган қизиқишини ортиши учун бир қатор янгиликларга қўл урилганди. Хаттоки хорижга чиқиб йиғин ташкил этиб келишимизда ёрдам беришган.

- “Севинч”нинг қўш ҳокимлик пайтларини кўпчилик молиявий жиҳатнинг бақувват эканлиги билан боғлайди. Аслида ҳам шундайми?
- Фақатгина иқтисодиёт сабаб эмас. У ерда иш тўғри йўлга қўйилган. “Севинч”да молиявий ҳолат ҳозиргача бир маромда ушлаб турилибди. Жамоанинг ўз йўналиши, инфратузилмаси бор. Албатта шуни сақлаб қолиш керак.

- Аёллар футболида “Машъал” клуби ҳам ўз жамоасини ташкил этганлигини биламиз. Айтингчи Муборакда аёллар футболини изга солиш учун қанча вақт кетади?

- Муборакда аёллар футболини ташкил қилиш жуда қийин. Масалан тунда ёш қизларни узоқ сафарларга ҳамма ота-она ҳам юборавермайди. Ўтган йил давомида “Машъал-Леди” жамоасида “Севинч”дан ижара асосида олинган қизлар ўйнади. Муборакда аёллар клуби тузилганига кўп вақт бўлмади. Балки келажакда бу ҳам ўзини оқлар. Чунки бир йил давомида 10 нафар футболчи қизларни топдик, Муборак шаҳрининг ўзидан. 1998 йили бу ерда “Аланга-муборакнефтгаз” аёллар жамоаси фаолият кўрсатганди. Агарда шу клуб сақлаб қолинганида жадал суръатда ривожланиш бўларди. Аёллар футболи кўпинча менталитетимизга ҳам боғлиқдир. Масалан Қаршидан ким ўз қизини Муборакка футбол учун юборади. Шунинг учун аёллар жамоасини битта қишлоқдаги ёки шаҳардаги қизлардан иборат қилиб тузиш осонроқ кечади. Шунда барчаси яхши бўларди.

- Аёллар футболи ҳақида гап кетганида кўз ўнгимизда биринчилардан бўлиб “Севинч” гаваланади. Бу клуб даражасига етишиш учун қолганлар нима қилиши керак?

- Бошқа клублар ҳам севинчга етиб олишса ривожланади деб ўйлайман. Агар бизда қарорлар бажарилса, клубларда профессионаллар ишласа яхши бўлади. Эътибор жуда ката бўлмоқда. 2012 йил декабрда қарор чиққан. Шуни бажариш керак аввало. Қолверса жойларда уларни тушунтириш керак. Масалан “Шўртан”нинг йигитлар жамоаси олий лигадан тушиб кетди лекин аёллар жамоаси олий лигада қолиши керак.

- “Севинч”дан ташқари яна қайси аёллар жамоасини аълоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
- Масалан Бекободда “Металлург” ҳаммасини нольдан бошлади ва жамоа бронза медалини қўлга киритди. Бу жамоа вакиллари қарорга профессионал тарзда эътибор қаратишди ва совриндор бўлди. Ўтган йили айнан шу ерда ажойиб ишлашди.

- Аёллар футболидаги узоқ йиллик фаолиятингиз ва тажрибангиздан келиб чиқиб айтингчи, бундан кейин ҳам аёллар футболига бўлган эътибор ва қизиқиш ортадими?
- Бунга ҳам қизиқиш уйғотишни билиш керак. Агар ўйинлар қизиқарли бўлаверса томошабинлар кўпаяди. Тан олиш керак ҳозир ҳатто эркаклар футболида ҳам томошабинлар камайиб кетган.



-ФИФА кутилмаганда ЖЧ мезбонлигини биздан олиб қўйди. Бу салбий таъсир ўтказдими ёки...?

- Агар ФИФА аёллар жаҳон чемпионатини биздан олиб қўймаганида албатта ривожланиш бўларди. Ҳар қанақа ҳолатда ҳам. Менимча биз бу ЖЧни ўтказишга тайёр эдик. Жамоамиз эмас. Лекин 2012 йилги қарордан сўнг ҳам ривожланиш бор деб биламан.

- Аёллар футболида ишлаганки мураббий табиийки футзалга ҳам қандайдир аълоқаси бўлади. Тўғрими?
- Ҳа. Сизларга шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистонда биринчи бўлиб футзал  бўйича мураббийлик сертификат олганман. 2001 йили Тошкентда ўтказилган ФИФА семинарида қўлга киритгандим (суҳбатдошимиз шу пайт бизга сертификатларни келтириб, улар билан таништирди - муаллиф).

- Демак футзалда ҳам етарлича билим ва маҳоратга эга экансизда?
- Юртимизда пляж футболи ва футзални биринчилардан бўлиб биз бошлаганмиз. Кейинчалик эса бу ишни бошқалар давом эттирди.  

- Мамлакатимизда футзални оммалашиб бориши қандай кечган?

- 2005 йил ЎФФда ишлаган Шавкат Усмоновнинг ёнига бориб, футзал чемпионатини ташкил этиш ғоясини илгари сурганман. Розилик берди. Ўша йил чемпионат бошладик ва биринчи Осиё ўйинларида олтин медалларни қўлга киритдик.

- Шу кунга қадар бизда мини-футбол қай даражада такомиллашди?

- Футзал жамоалари ҳам ҳудди аёллар жамоаси сингари олий лига эркаклар клуби қошида ташкил этилиши керак. Очиғини айтганда, бизда футзал кучайгани йўқ. Ҳалигача жаҳон чемпионатига чиқмадик. Олдин Ўзбекистон кучли олтиликда эди. Хитой, КХДР, Жанубий Корея, Австралия ҳамда Япония олдинда эди. Ҳозир эса 11-12-ўрингга тушиб қолдик. Шунингдек футзалда ёшлар кам. Янги футзалчилар йўқ ҳисоби.

- Пляж футболи ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бу борадаги биринчи клуб Қаршидаги “Геолог” жамоаси ҳисобланади. Ҳозирги кунга қадар битта стадион бор пляж футболи борасида. Аммо у ерда ҳам керакли бўлган қум йўқ Ўзбекистонда. Қаршидаги стадион ягона дейиш мумкин. Тўғри бошқа вилоятларда бундай пляж майдонлари қурилади дейилмоқда аммо факт ҳозир йўқ! Алишер Султонов бошчилигида қурилган бу стадиондан жорий йил Муборакда ҳам қуришмоқчи. Бунга вада беришмоқда.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ, Нарзулла САЙДУЛЛАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика