RU

Последние новости

19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  2 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  3 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  5 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  10 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  4 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10

Ойбек Абдураҳмонов: “Асосий мақсад - устозлар йўлини давом эттириб, Жиззахда футзални ривожлантириш” Новости

Ойбек Абдураҳмонов: “Асосий мақсад - устозлар йўлини давом эттириб, Жиззахда футзални ривожлантириш”

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Дебют мавсумда “Сўғдиёна” футзал жамоаси 4- ўринда чемпионатни якунлади. Жиззахлик кўплаб футзал мухлислари севимли жамоасининг ғалабали ўйинларидан баҳраманд бўлди. Ҳар бир уй учрашувида залда бўш ўриндиқ йўқ эди ва бунга жавобан футзалчилар ўз мухлислари қаршисида фақат ғалабаларни тақдим этишга ҳаракат қилишди. Иккинчи даврада таркибга келиб қўшилган футзал бўйича миллий терма жамоа футзалчилари ғалабаларга ўз ҳиссаларини қўшишди ва жиззахлик кўплаб мухлисларнинг кўнглидан жой олишди. Маҳаллий  ёш футзалчилар эса U-20 терма жамоасидан чақурув олишди. Чемпионат якуни бўйича “Сўғдиёна” футзал жамоаси бош мураббийи билан суҳбатлашдик

Мавсум бошланиши ҳақида
 
-Чемпионат жуда қизиқарли ўтди. Албатта қийинчиликсиз натижага эришиб бўлмайди. Дебьют мавсумда иштирок этдик. Сўзсиз, мавсум бошида Жиззахга ҳам футзал ҳавоси кириб келганидан хурсанд бўлдик. Сабаби ,Жиззахда кўплаб футзал иқтидорлари бор. Мавсум бошида Самарқанда Федерация Кубогини қўлга киритдик. Бу биз учун биринчи соврин эди. Жамоа тузишда устозим Сирожиддин Эргашев билан асосан маҳаллий футзалчиларга эътибор қаратишга ҳаракат қилдик. Футзал бўйича терма жамоада иштирок этган ёш ва иқтидорли футзалчи Ботир Ризаев, Дониёр Тохировларни ўз вилоятлари шаънини ҳимоя қилишлари учун ортга қайтардик. Иккинчи даврада эса  Соҳиб Нарзуллаев ,Фирдавс Равшанов, Дилшод Раҳматов, Илҳом Ҳамроев каби   тажрибали футзалчилар билан сафимизни кенгайтирдик.


Ғалабалар сирлари

-Иккинчи даврани 9-ўриндан давом эттирдик. Ўйиндан ўйинга жамоавий ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Камчиликлар устида машғулотлар давомида ишладик. Мураббий сифатида шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Ниманинг эвазига ғалабаларга эришдик? Менимча, ички муҳит ва бир оила бўла олганимиздан. Тажрибали футзалчилар ёшлар билан ўз тажрибаларини бўлишишди. Уларни ғалабалар сари етаклади. Асосий кучни эса бизга мухлислар тақдим этди. Уй ёки сафар учрашуви бўлишига қарамай биз билан бирга бўлишди. Мағлуб бўлсак бизни қўллаб-қувватлашди. Ёлғиз қолдиришмади. Ўйин давомида залда ажойиб атмосферани тақдим этишди. Ҳар бир футзалчи бундай атмосферада ўйинашни хохлайди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик изҳор этамиз.

Келаси мавсумга тайёргарлик ҳақида

-Чемпионат якунланди ва футзалчилар таътилга чиқдилар. Кейинги мавсумга эса таътилдан сўнг тайёргарликни бошлаймиз. Албатта, жамоада ўзгариш бўлади ва таркибни кучайтириш бўйича селекцияни бошлаймиз. Насиб этса, янги мавсумда кучли учликка кириш учун курашамиз. Мақсадимиз, Жиззах футзали мавқеини кўтариш ва қайтариш. Ўз олдимизга жиддий мақсадни қўйдик ва келаси мавсумда мухлисларга медалларни тақдим этишни хохлаймиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, бизни доимо қўллаб-қувватлаб келган мавсум давомида бизни фақат олға ундаган “Сўғдиёна” рахбариятига ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Рахбариятимиз биз учун барча шароитларни яратиб берди. Уй ёки сафар ўйинларимизда ўзлари ҳам бевосита қўллаб-қувватлаб туришди. “Сўғдиёна” футзал жамоаси номидан рахбарларимизга барчаси учун  миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз-дейди «Сўғдиёна»  футзал жамоаси бош мураббийи Ойбек Абдураҳмонов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика