RU

Последние новости

10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  1 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  3 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  11

Осиё футболи. Эрон ҳозирча VARдан воз кечди Новости

Осиё футболи. Эрон ҳозирча VARдан воз кечди

Теги :  ЭронVAR
Эрон футбол федерацияси миллий чемпионат ўйинларида VARдан фойдаланишни мақсад қилганди.

Ҳатто бу ҳақда федерация раҳбари Меҳди Таж журналистларга расмий маълумот ҳам берганди. Аммо мутасадди раҳбарлар ҳозирча бундай фикрдан воз кечишди. Бунга сабаб ҳар бир учрашувда ҳакамлар томонидан йўл қўйилаётган хҳатоларнинг кўплигида.

Федерация президенти декабрда VAR тўртта стадион - Теҳрондаги "Озоди", Исфаҳондаги "Нақши Жаҳон", Аҳваздаги "Фулад Арена" ҳамда Маҳшаддаги "Имом Ризо"да ишлашини айтиб ўтганди.

Лекин шу пайтгача VAR ҳеч бир стадионда синаб кўрилмади. Аввалги турда ўтказилган "Фулад" - "Персеполис" 2:1 ва "Нассажи Мазандаран" - "Тракторсози" 1:1 баҳсларида ҳакамлар "Персеполис" билан "Тракторсози" зарарига ишлаган бир нечта қарорлар қабул қилишди. Бу эса икки клубнинг норозилигига олиб келди.

Федерация миллий чемпионатда VAR қўлланилса ҳар бир ўйинда кўп марта тўхталиш бўлишини, бунинг оқибатида ўйин секинлашиб қолишини айтмоқда. Шу боис Эрон чемпионатида ҳозирча VAR ишлатилмайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика