RU

Последние новости

19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  0 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   1 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  2 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  6 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  9 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  27 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5

Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор Новости

Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор

Эрон Про лигасининг 2024/2025 йилги мавсуми мамлакат футболи учун муҳим давр бўлди. Ушбу мавсумда "Трактор" клуби ўз тарихида биринчи марта чемпионликни қўлга киритди.

Сўнгги йилларда "Истиқлол", "Трактор", "Персеполис" каби етакчи клублар таниқли хорижлик футболчилар эвазига яхши натижаларга эришмоқда. Легионерлар орасида Ўткир Юсупов, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов каби ўзбекистонликлар футболчиларнинг ёрқин ўйинлари Марказий Осиё мамлакати футболчиларига бўлган қизиқиш ошишига сабаб бўлди. Шу боис, янги мавсум олдидан Рустам Ашурматов ва Одил Ҳамробеков ҳам форс минтақасига таклиф этилди.

Эрон Европанинг йирик чемпионатларида тажрибага эга бўлган футболчиларни, масалан, бир вақтлар Англия Премьер-лигасида тўп тепган Дидье Ндонгни жалб қилиши Про лига шунчаки оддий мусобақа эмаслигини кўрсатмоқда. 

Шу муносабат билан, Эрон Про лигасида тўп тепаётган таниқли легионерлар ҳақида маълумот берамиз. Ўзбекистонлик футболчилар кўпчиликка маълум ва машҳур бўлгани учун рўйхатга киритилмади.


Рикарду Алвеш ("Трактор")

32 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи асосан, марказий зонада ҳаракат қиладиган кўп қиррали футболчи ҳисобланади. Унинг мослашувчанлиги туфайли ҳужумкор ёки таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳам самарали ҳаракат қила олади ва асосан чап оёқдаги кучига таянади. Алвеш майдоннинг чинакам "санъаткори" сифатида танилган бўлиб, ўйинларга кескин таъсир кўрсата олиши билан ном қозонган. Унинг ўйин услуби майдонни кўриш қобилияти, аниқ узатмалар, кучли зарба ва кўп қирралилиги билан ажралиб туради. Айниқса, у голга узатмалари билан эсда қоладиган етакчи ўйинчи ҳисобланади. Унинг трансфер қиймати 1,5 миллион еврони ташкил этади. 

Эрон Про лигасининг 2024/2025 йилги мавсумида Алвеш 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, у Осиё Чемпионлар Лигаси-2 мусобақасида 4 та ўйинда 1 гол уриб, 1 та голли узатма амалга оширди. Ярим ҳимоячи "Трактор" клубининг 2024/2025 йилги мавсумда биринчи марта Форс кўрфази Про лигаси чемпионлигини қўлга киритишида ҳисса қўшди. 

Дидье Ндонг ("Истиқлол")

31 ёшли габонлик футболчи асосан, таянч ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. Англиянинг "Сандерленд" жамоаси собиқ футболчисининг асосий вазифаси рақиб ҳужумларини тўхтатиш, тўпни олиб қўйиш ва ҳимоя чизиғи учун мустаҳкам қалқон вазифасини бажаришдан иборат. Ндонгнинг трансфер қиймати 1,20 миллион еврони ташкил этади. 

Ндонг 2024/2025 йилги Эрон Про лигасида 28 та ўйинда иштирок этди ва 2276 дақиқа ҳаракат қилди. Бундан ташқари, у Элит Осиё Чемпионлар лигасида 10 та ва Ҳазфи кубогида 3 та ўйинда майдонга тушди. "Истиқлол" лигада 9-ўринни эгаллаганига қарамай, Осиё Чемпионлар Лигаси-2 йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ндонг "Истиқлол" жамоасининг асосий ўйинчиси сифатида Ҳазфи кубоги финалида ҳал қилувчи роль ўйнади ва "Малаван"га қарши баҳсда 90 дақиқа тўп тепди. 


Игорь Постонжски ("Трактор")

30 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи асосан, таянч, шунингдек, марказий ярим ҳимоячи вазифасини бажаради. У рақиб ҳужумларини тўхтатиш билан бир қаторда, жамоасининг ҳужумларини бошлашда фаол ҳисобланади. Унинг чемпионатдаги 27 та ўйиннинг 26 тасида таянч ярим ҳимоячи сифатида асосий таркибда майдонга тушиши "Трактор" жамоасининг тактик тизимида муҳим ўрин тутишини тасдиқлайди. Постонжскининг трансфер қиймати 900 минг еврони ташкил этади. 

2024/2025 йилги мавсумда Постонжски Эрон Про лигасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 338 дақиқа ҳаракат қилди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Осиё Чемпионлар лигаси-2 турнирида 8 та ўйинда (729 дақиқа) ва Ҳазфи кубогида 1 та ўйинда (90 дақиқа) иштирок этди. У мавсум давомида барқарор ўйин намойиш этиб, ўзи иштирок этган барча 27 та ўйинни бошланғич таркибда бошлади. Унинг ҳимоявий таянч сифатидаги муҳим роли "Трактор" клубининг 2024/2025 йилги мавсумдаги тарихий ғалабасида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. 

Алексис Гендуз ("Персеполис")

29 ёшли жазоирлик дарвозабон сейвлар намойиш этиш, ҳаводаги курашларда аниқ ҳаракат қилиш, пенальтиларни қайтариш ва "қуруқ ўйин" ўтказиш (14 та) борасида ҳайратланарли кўрсаткичларга эга. 

Унинг трансфер қиймати 800 минг еврони ташкил этади. Гендуз 2024 йил 31 июлда "Персеполис" жамоасига қўшилган ва унинг шартнома муддати 2027 йил 30 июнгача амал қилади. 

Эрон Про лигасида Гендуз 27 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ўтказиб юборди ва 14 та ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлади. У шунингдек, Элит Осиё Чемпионлар лигасида 8 та ўйин (10 та гол ўтказиб юборди, 1 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлади), Эрон Суперкубогида 1 та ўйин (гол ўтказмади) ва Ҳазфи кубогида 1 та ўйин (3 та гол ўтказиб юборди) ўтказди. "Персеполис" Эрон Про лигасида 3-ўринни эгаллади. 


Томислав Штркаль ("Трактор")

28 ёшли хорватиялик футболчи асосан, марказий ҳужумчи позициясида ҳаракат қилади. У қисқа узатмаларни афзал кўриши, тез-тез рақиблар томонидан қоида бузилишига учраши ва тўпни шерикларига йўналтиришни ёқтириши билан ажралиб туради. Унинг кўп қирралилиги таҳсинга лойиқ, чунки у ҳужумкор ярим ҳимоячи, чап ва ўнг қанот ҳужумчиси сифатида ҳам ўйнаган, бу эса жамоасига тактик мослашувчанликни таъминлайди.

Штркалнинг трансфер қиймати 800 минг еврони ташкил этади. Футболчининг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Клубнинг бундай узоқ муддатли шартнома таклиф қилиши, унинг келажакдаги салоҳиятига ва ҳужумдаги асосий ўйинчи бўлишига ишонч билдирилганидан далолат беради. 

Штркаль 2024/2025 йилги мавсум Эрон Про лигасида 8 та гол урди. У, шунингдек, ОЧЛ-2 доирасида 7 та ўйинда 3 та гол урди. "Трактор" сафида барча мусобақаларда жами 35 та ўйинда 11 та гол киритди. 


БОНУС: Жоэл Кожо ("Истиқлол")

26 ёшли қирғизистонлик (Ганада туғилган) футболчи асосан, марказий ҳужумчи позициясида тўп тепади, шунингдек, чап қанот ҳужумчиси сифатида ҳам ҳаракат қила олади. Кожо Ўзбекистон Суперлигасида "Динамо" сафидаги ўйинлари билан кўпчилликнинг назарига тушиб улгурган.

Унинг трансфер қиймати 600 минг еврони ташкил этади. Кожо 2025 йилнинг январида "Истиқлол" клубига ўтди ва 3,5 йиллик шартнома имзолади. Унинг минтақадаги нуфузи 2024 йилда Қирғиз Республикасининг энг яхши футболчиси деб тан олиниши билан ҳам яққол намоён бўлади.

"Истиқлол" билан узоқ муддатли шартномасига қарамасдан, ҳужумчи Ўзбекистоннинг "Нефтчи" клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Тез орада бунга ойдинлик киритилади.

Кожо "Истиқлол"га келганидан бери Эрон Про лигасида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Шунингдек, у Элит Осиё Чемпионлар Лигасида 3 та ўйинда 1 та гол урди. Қолаверса, клуб сафида Ҳазфи кубогида 3 та ўйинда иштирок этди.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

   
16 июл 12:27:27
Rasul Matkarimov
Eron klublari kallani ishlatayapdi Jahon championatida qatnashgan futbolchilarga klublariga pul tushadi shuni maqsad qilishgan Jahon championatidan keyin sotishadi pul ishlash yoli bu
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика