IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин
17 июл 11:52
Новости
IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин
Бу ҳақда "The Times" хабар берди.
Манбага кўра, VARдаги ҳакам ёрдамчиларига бурчак зарбаси белгилаш ва иккинчи сариқ карточка учун ўйиндан четлатиш эпизодларига аралашишга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, пенальти ижросининг бир жиҳати ўзгартирилиши мумкин. Агар дарвозабон зарбани қайтарса ва ҳужум қилаётган жамоага зарба беришга имкон бермаса, ўйинни тўхтатиш таклиф қилинади.
Видеоҳакамлар фаолиятига оид қоидаларга ўзгартиришлар киритиш бўйича муҳокамалар аллақачон ўтказилган, бироқ улар 2026 йил март ойида IFABнинг йиллик йиғилишида тасдиқланиши керак бўлади. Қоидалардаги ҳар қандай ўзгаришлар 1 июндан, Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин кучга киради.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии