Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади
16 июл 2025 13:40
Новости
Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади
Унда Эрон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этиши кўзда тутилган. Эронлик журналист Mehrnews нашри спорт журналисти Меҳди Мортазавианнинг championat.asia сайтига маълум қилишича, Амир Галенои мазкур турнирда легионерларсиз қатнашади. Бунга сабаб сифатида мусобақанинг ФИФА кунидан ташқарида ўтказилиши кўрсатилмоқда.
Маълумот учун, Эрон терма жамоасидаги қуйидаги футболчилар легионер ҳисобланади: Меҳди Тареми ("Интер"), Муҳаммад Моҳеби ("Ростов"), Сардор Азмун ("Шабаб Ал Аҳли"), Сайид Иззатуллоҳи ("Шабаб Ал Аҳли"), Муҳаммад Горбани ("Ал Ваҳда"), Муҳаммад Жавад Ҳуссайиннажод ("Динамо", Махачқалъа), Саман Ғоддос ("Иттиҳод Кальба"), Шаҳриёр Могонлоу ("Иттиҳод Кальба"), Содиқ Муҳаррами ("Динамо", Загреб), Мажид Ҳуссайни ("Қайсериспор"), Меҳди Гайеди ("Иттиҳод Кальба"), Алиризо Жаҳонбахш ("Херенвен"), Али Голизода ("Лех Познан"), Саид Саҳаркизан ("Оренбург"), Оллоҳёр Сайедманеш ("Вестерло").
Эслатиб ўтамиз, бугун Малайзия терма жамоаси мусобақа ФИФА кунларига тушмаётгани боис унда қатнаша олмаслигини маълум қилганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кўплаб легионерлари ҳам 1-турдан ўрин олган Ўмон билан ўйинга етиб кела олмасликлари мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии