Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади
30 дек 2025 18:51
Новости
Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади
Эрон Про лигаси 7-турининг қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди.
Унда "Трактор" ўз уйида "Малаван"ни меҳмон қилиб, дуранг ўйнади – 0:0. Ўзбекистон терма жамоаси хавбеки Одил Ҳамробеков 19-дақиқада жароҳатланган Игорь Постоньски ўрнига майдонга тушди ва баҳс охиригача ҳаракат қилди.
Шундай қилиб, "Трактор" 23 очко билан 4-ўринга жойлашган бўлса, "Малаван" 22 очко билан 7-поғонани банд этиб турибди.
Эрон Про лигаси
7-турнинг қолдирилган ўйини
"Трактор" – "Малаван" 0:0

Жамоанинг навбатдаги баҳси 12 январь куни Ҳазфи Кубоги доирасида "Шамс Азар"га қарши кечади.
Похожие новости
18:59
Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади 5
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии
Traktor xujumi nol ekan hamrobekovni ikkita udari o'ta xavli chiqdi