RU

Последние новости

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  5 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас" Новости

Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кўп гапириш шарт эмас, жуда хунук ўйин намойиш этдик. Учрашувдан олдин футболчиларга керакли кўрсатмаларни бергандик. Аммо ўйин пайти бунинг тескарисини кўрдик. Нимага бундай бўлганини муҳокама қиламиз.

Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас. Ўринбосарлар жамоасидан таклиф этилганлар бирданига ўйнаб кета олмайди. Футболчи бир деганда зўр бўлиб қолмайди. Бир-иккита баҳсда яхши кўриниши мумкин, лекин ҳар доим кучли бўлиб қолиш ниҳоятда мураккаб.

Энг катта муаммо ҳимояда мустаҳкам туриш бўлиб қоляпти. Бу жуда катта бошоғриқ. Давралар оралиғида биринчи бўлиб ҳимоя чизиғимизни тартибга солмасак бўлмайди. Иккинчи даврада умуман бошқача ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

- Бугунги баҳсда майдон маркази бой берилди. 

- Айтганимдек, ёшлар бирданига қўшилиб кета олмаяпти. Кеча ўринбосарларда юрган футболчи бугун асосийда бирданига ўйнаб кета олмаяпти. Ёзги танаффусга бир нечта муаммолар билан чиқяпмиз, энди шуларни ҳал қилиш устида иш олиб борамиз.

- Лука Ускокович нима учун қайдномадан жой олмаяпти?

- Чунки унда жароҳат бор ва даволаняпти. Суперкубок ўйинида жароҳат олганди, шундан бери даволанишда. Бугун аксар футболчиларимиз ўзларига хос бўлмаган чизиқда ўйнашди ва бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳар ким ўз меҳнатига қараб имконият оляпти.

- Илҳом Абдуғаниевнинг мухлисларга қилиғи ҳақида фикрингиз?

- У яхши иш қилмади ва бунинг учун жазоланади. Мухлис сени ҳатто ҳақорат қилса ҳам ўзингни босиб туришинг керак. Мен мухлислар нима деб ҳайқирганини эшитмадим, лекин трибунадан норозилик келаётгани сезилиб турди. Футболчи эса бунга жавоб қайтарди ва тўғри иш қилмади. Балки мен трибунада бўлганимда, мен ҳам шундай қилган бўлармидим. Чунки ўйинимиз ҳақиқатан расво бўлди. Гап мағлубиятда эмас, гап ўз ишига бўлган муносабатда. Ҳамма ўз иши учун жавоб бериши керак.

- Иккинчи давра олдидан "Пахтакор"дан футболчилар таклиф этилади деган гаплар юрибди.

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Агар Азмиддиновни олсак яхши бўларди, лекин бу осон бўлмайди. Бунинг учун музокара ўтказиш, клуб раҳбарияти билан гаплашиш керак. Фақат шуни айтишим мумкин, Азмиддиновнинг бизга фойдаси тегади.

- Ёзги танаффусда жамоани кимдир тарк этадими?

- Шундай бўлиши мумкин. Шунчаки сон учун футболчини ушлаб тургандан фойда йўқ. Кимлардир кетиши кутилмоқда, ҳаммаси кейин маълум бўлади. Футболчи ишлаши ва ўйнаши керак. Майдонга тушишга имкон бўлмаса, олиб ўтиргандан нима фойда. Шундай экан, ким биландир хайрлашамиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+1   
06 июл 02:02:43
Kane 010 Kane 010
10 nomer bor ekan o'rtani boy berasanda umuman foydasi nol shuyam futbolistmi
+1   
06 июл 01:25:25
Зулунов Абдумуталлиб Адилович
Жуда тугри гап хамма уз ишини билиб килсин. Андижон Энди ОЧЛ2да катнашади. Бобур арена кизилга бурканади. Шу кунларни Андижонликлар интизорлик билан кутмокдамиз. Ха айтганчи маглубият футболнинг бир кисми. Олга Андижон
   
06 июл 21:05:43
Job Ir
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Ўйиндан олдинги кўрсатмалар. Ўйин пайтида тескариси бўлди. Ёшлар бир иккита ўйинларда яхши кўриниши мумкин. Лекин дархол яхши футболчи бўлиб қолмайди - диябди. Буни нимаси ёмон?
Ээээ
   
06 июл 08:32:31
Абдулазиз Кодиров
Ахад хуллас кет ука сен не толка анжанда бошка жамоадахам уйнолмесан 100% уверин болиб айтаман
Сени бирор марта фойден дегадими узи
Факат одам сонига юрасан
   
06 июл 07:25:10
Zubayr Qamardin
Murabbiy yangi keldi birdaniga jamoani kuchaytib yuborolmaydi mavsum boshida bir tiyinga qimmat futbolchilar olingan bosa unda nima ayb.Shatskiyga bu mavsumni hotirjam otkazib iolishi uchun qollab quvvatlash kerak keyingi mavsum ozi hohlagan oyinchini olsin kegin tanqit qilinsa adolatdan boladi.
   
06 июл 07:01:09
Job Ir
Шу мураббий бирор марта ман хато килдим демай доим уйинчиларни коралаб чикади. Айиб узингдаку
   
06 июл 06:49:12
Абдулазиз Кодиров
Илхом абдуганиев доим асосийда тушади лекин фойдаси тегмеди буйдор эмас иккинчи каватда уйнолмаса
югурмаса факат минусга ишледи доим топ йукотади топ ракибда боганда харакат хам кимеди кайтариб олишга
Кет ука сен керак эмассан Андижонга
   
06 июл 06:45:11
Ali7279
Максим яхши тренир эмас келибла ассосий уйинчи легонерларни йукотишни бошлади тренир камандани бирлаштириш керак эди
   
06 июл 06:00:05
Eco
Хозир Гап тринерда .нимага уринбоссар тайор булса туширсин бахона таеор.хамма факат.тринер хакида гапиришяапти
   
06 июл 04:11:59
Ш е р
Афсуски бази футболчилармас, хеч кайси ПИДБУ́ЛЧИЛАРИНГ тайёрмас аслида
   
06 июл 02:24:56
Rustam Ruziyev
Шацкихдан кўра Жасур Абдураимовни тайинлаш керагиди. Андижон клуби раҳбарлари Шацкихни тайинлаб нотўғри қилишди. Биринчи даврадаги мағлубиятлар учун таркиб ва таркибни ўзи танламаганини бахона қилса, иккинчи даврада янги ўйинчилар бир бири билан киришиб кетолмаганини баҳона қилади. Элит лигада бўлса дебютантлигини рўкач қилади. Ҳуллас баҳонаси тугамайди, Андижонлик муҳлисларга сабр.
   
06 июл 01:20:34
Фарход
Уйинни курдим, Андижон азалдан чемпионлик учун курашмаган жамоа УЗИ, лекин бунака ишкибозларни куллаб-куватлаши билан юкори уринларда юриши керак эди, иншооллох 2-чи даврадан бошлаб куражни ушлаб олади деган умиддаман, олдинда ОЧЛ турибти ахир .омад
   
06 июл 01:07:36
Shaxzodbek Yusupov
Futbol muxlislar uchun lekin futbolchilar va jamoa oʻrtasida masofa doim boʻlishi kerak. Andijon bosimni oshirvordi jamoaga nisbatan. Sal masofa saqlash kerak jamoa bilan muxlislar
-1   
06 июл 21:04:59
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Job Ir
Эй нима деяпсиз уйин хакида гапирдим сиз нима деяпсиз. Ман мухлис билан булган холатни гапирмадим
Ўйиндан олдинги кўрсатмалар. Ўйин пайтида тескариси бўлди. Ёшлар бир иккита ўйинларда яхши кўриниши мумкин. Лекин дархол яхши футболчи бўлиб қолмайди - диябди. Буни нимаси ёмон?
-1   
06 июл 20:41:04
Job Ir
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Шацких Футболчини муҳлисларга қарата ҳурмача қилиқ қилгани ҳақида саволга жавоб бериябди. Яна нима - деб жавоб берсин. Балки айб ўзимда. Мен уйиштиргандим - десинми?
Эй нима деяпсиз уйин хакида гапирдим сиз нима деяпсиз. Ман мухлис билан булган холатни гапирмадим
championat.asia
Яндекс.Метрика