RU

Последние новости

16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  14 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  1 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9

"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди Новости

"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоанинг марҳум футболчиси Диогу Жота билан сўнгги суҳбатида уни Порутагилянинг Миллатлар Лигасидаги ғалабаси ва тўйи билан табриклаганини таъкидлади.

Аввалроқ Жота ва унинг укаси, "Пенафиел"да ўйнаган Андре Силва Испаниянинг шимоли-ғарбий қисмида автоҳалокатда вафот этгани маълум бўлганди.

"Нима дейман? Бундай пайтда зарба ва оғриққа чидаб бўлмас экан, ким нима дейиши мумкин? Қанийди, қандайдир сўз топиб гапира олсам.

Менда бор нарса, биз жуда яхши кўрган инсон ва футболчи ҳақида гапириб беришим мумкин бўлган воқеалардир.

Менинг дастлабки фикрларим футбол менежериники эмас, улар ота, ўғил, ака-ука ва амакиларники деб қабул қилинг. Диогу ва Андре Силвалар оиласи тасаввур қилиб бўлмас жудоликка учрадилар.

Менинг фикрларим аниқ: сиз ҳеч қачон ёлғиз қолмайсиз. "Ливерпуль" футбол клуби футболчилари, ходимлари, мухлислари ҳаммаси сиз билан ва мен бугун кўрганларимга кўра, кенгроқ футбол оиласи ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Клуб сифатида бу биз учун шунчаки шок. Диогу нафақат бизнинг футболчимиз эди. У барчамиз учун севимли инсон эди. У яхши жамоадош, яхши ҳамкасб эди.

У жамоамизга нима олиб келгани ҳақида кўп гапиришим мумкин, лекин Диогу ўйинини томоша қилган ҳар бир киши буни билади. Қаттиқ меҳнат, истак, фидойилик, сифат, голлар. "Ливерпуль" футболчиси қандай бўлиши кераклигининг моҳияти акс этарди.

Ҳамма ҳам кўрмаган жиҳатлар бор. Ҳеч қачон машҳурликка интилмаган, лекин барибир унга эришган одам. Икки кишига эмас, ҳаммага дўст. У ўз оиласи ҳақида қайғурадиган инсон эди.

Охирги марта гаплашганимизда Диогуни Миллатлар Лигасида ғолиб чиққани билан табриклагандим ва бўлажак тўйини яхши ўтказишини тилагандим. Кўп жиҳатдан бу Диогу ва унинг оиласи учун орзу қилинган ёз эди, бу эса шундай тугагани қаттиқ зарбадир.

Клубга илк бор келганимда ўрганган қўшиқлардан бири бу мухлисларимиз Диогу учун атаб куйлаган қўшиқ эди. Мен у билан аввал бирга ишламаган эдим, лекин йиллар давомида жуда кўп ажойиб ўйинчиларни кўрган "Ливерпуль" мухлислари Диогу учун шундай ноёб қўшиқ айтаётган экан, демак, унда ўзига хос фазилатлар борлигини англаб етгандим.

Бундай даҳшатли шароитда ўша фазилатларни йўқотганимизга кўникишимиз мушкул бўлади. Шу сабабли, клубдаги барча бирдам бўлиши ва бир-биримиз билан яқинроқ бўлишимиз керак. 

Диогунинг рафиқаси Руте, уларнинг уч нафар гўзал фарзанди, Диогу ва Андре Силванинг ота-оналарига ҳамдардлик билдираман.

Кези келганда Диогу Жотанинг голларини эслаймиз ва қўшиғини куйлаймиз. Бу орада биз уни бетакрор шахс сифатида эслаб, йўқотганимизга аза тутамиз. У ҳеч қачон унутилмайди.

Унинг исми – Диогу", – деди Слот.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика