RU

Последние новости

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди" Новости

Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи бўлимни яхши бошладик, гол ҳам урдик, назорат ўз қўлимизда эди. Аммо афсуски, ўз хатомиз туфайли тўпни йўқотиб гол ўтказиб юбордик. Биз учрашувдан аввал йигитларга айтгандик, "Бухоро" стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилади деб. Рақиб иккинчи голни уриб олгач, чуқур ҳимояланди, бу эса бизга қийинчилик туғдирди.

- "Шўртан" голдан сўнг нега ўйинни сусайтирди?

- Тўғри айтдингиз, голгача жуда яхши ўйнаб тургандик, лекин нимагадир тўп киритганимиздан сўнг бироз пасайиб қолдик. Яккакурашларда ҳам ютқаздик. Ҳозирги футбол кўп куч талаб қилади, агар сиз яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика фойда бермайди.

- "Шўртан"да ёш таркиб ўйнаяпти. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Ўйиндан ўйинга вақтимиз кам бўляпти. Шу боис кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олмаяпмз. Ёшларга ҳам эътибор беряпмиз, фақат вақт керак. Ҳимоядан чиқишда ҳам, ҳужумни ривожлантиришда ҳам машғулотда синаб кўрганларимиз бугун ўхшамади.


Рейтинг:    

Комментарии

   
30 июн 12:02:58
Аброр Ибрагимов
Шуртан галаба козониши учун ракиб жамоа ун киши колиши керак эди худди Андижон ва Сурхон каби. Энг асосийси ану Анвар тожикни кетгани яхши булли. Энди жамоага Асрор Аликуловн бош мураббий Акмал Саиткуловни эса ёрдамчи мураббий килиб куйсаларинг зур иш буларди булар иккови олдинам Шуртанда яхши ишлашган бошка мураббийлар эплолмайди!!!
championat.asia
Яндекс.Метрика