RU

Последние новости

13:33Рустам Ашурматов жароҳат олди ва Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  0 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  0 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  4 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  2 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  1 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  64 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2

Азар Саррининг танқиди ҳақида: "Менга барибир" Новости

Азар Саррининг танқиди ҳақида: "Менга барибир"

"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтган Англия лига Кубогининг ярим финал ўйини (2:1, пенальтилар бўйича 4:2) ҳақида фикр билдирди.

"Оғир ўйинда ғалаба қозониш жуда ёқимли. 90 дақиқа давомида яхши ҳаракат қилдик, биринчи бўлимда ўйинни бошқардик. Рақибда битта вазият бўлди ва ундан фойдаланиб қолишди. Аммо финал йўлланмасини қўлга киритдик, бундан мамнунмиз.

"Сити" - "Ливерпуль" билан бирга лиганинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Улар кўплаб совринларни қўлга киритишди, аммо биз ҳам чакки эмасмиз.

Саррининг танқиди? Менга барибир, мен шунчаки ўз ўйинимни намойиш этаман. Мураббий нима дегани муҳим эмас. Шунчаки ўз ўйинимга эътибор қаратиб, жамоа учун ёрдам беришга ҳаракат қиламан" - дейди Азар.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика