RU

Последние новости

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  3 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин Новости

Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин

"Ливерпуль" клуби "Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исаак ёки "Айнтрахт" форварди Уго Экитикени сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Бу эса жамоа вингери Луис Диаснинг "Барселона"га трансферига йўл очиши мумкин. 

Манбага кўра, Исаак ҳам, Экитике ҳам Диас фаолият юритадиган қанотда тўп суриш қобилиятига эга ва бу трансферлар "Ливерпуль"нинг колумбиялик футболчига бўлган эҳтиёжини камайтириши мумкин.

Шу билан бирга, "Барселона" президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку "Ливерпуль"даги трансфер янгиликларини диққат билан кузатмоқда. Улар Луис Диасни жамоага олиб келишда жиддий манфаатдор ҳисобланади.

Айни вақтда, Диас "Ливерпуль"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмаган. У ушбу шартларни етарли даражада муносиб деб топмаган ва бу ҳолат унинг жамоани тарк этиши эҳтимолини янада кучайтирмоқда.

Аввалроқ ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, "Ливерпуль" "Ньюкасл" билан Исаак масаласида музокаралар олиб борган ҳамда "Айнтрахт"га Экитике учун 81,2 миллион евро таклиф қилган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика