"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи
18 июл 11:34
Новости


"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи
"Барселона" дарвозабони Иньяки Пенья ва ярим ҳимоячи Ориоль Ромеу яқин вақт ичида жамоани тарк этиши мумкин.
Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Каталонияликлар ҳар икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи. Клуб уларга шартноманинг охирги йили учун маош ва ўзаро келишувга кўра ҳамкорликни тўхтатишни таклиф қилади.
"Кўк-анорранглилар" футболчилари билан 24 июлгача, яъни улар Осиё мамлакатлари бўйлаб турнега жўнаб кетгунча хайрлашиш ниятида. Бу вақтга келиб улар 10 миллион еврога баҳоланган форвард Пау Викторни ҳам сотмоқчи.
Яқин келажакда "Барселона"ни тарк этиши мумкин бўлган бошқа футболчилар ҳам бор. Каталонияликлар молиявий аҳволни яхшилаш ва янги ўйинчилар билан шартнома имзолаш учун футболчиларни сотишга мажбур.
Похожие новости

Комментарии