RU

Последние новости

09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  3 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  5 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2

Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24 Новости

Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24

Мураббийга бош мураббий эмас, бошқа лавозим таклиф қилинган.

Sport24 хабарига кўра, Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лев ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ, ҳозирги босқичда бош мураббийлик лавозими эмас, балки маслаҳатчи роли муҳокама қилинмоқда.

"Томонлар ўртасида алоқа ўрнатилган, Лев ҳамкорликка тайёр. Аммо ҳозирча уни бош мураббий этиб тайинлаш масаласи кўтарилмаяпти. Ўзбекистон унга терма жамоанинг жаҳон чемпионатига тайёргарлигини назорат қилувчи маслаҳатчи ролини таклиф этди," - деб айтди мутахассисга яқин манба.

"ЎФА ичида ягона фикр йўқ. Баъзи расмийлар терма жамоага Жаҳон чемпионатида таниқли мутахассис керак, деб Левни бош мураббий сифатида таклиф этишни талаб қилмоқда. Аммо федерациядагиларнинг бошқа қисми Тимур Кападзени сақлаб қолиш тарафдори: айнан у жамоани мундиалга олиб чиққан. Кападзенинг ўзи ёрдамчи бўлишни истамайди ва агар Лев жамоа бошига тайинланса, кетиши мумкин," - дея қўшимча қилди иккинчи суҳбатдош.

Манбаларга кўра, томонлар ўртасидаги маслаҳатлашувлар давом этмоқда: Левнинг Ўзбекистон терма жамоаси штабидаги роли муҳокама қилинмоқда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика