RU

Последние новости

16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  1 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  11 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  9 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  21 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  1 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9

Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман" Новости

Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"

"Андижон" ёзги селекция жараёнида таркибини бир қатор футболчилар билан тўлдирётганидан хабарингиз бор.

Яқинда "бургутлар" аъзосига айланган польшалик ҳимоячи Кристиан Новак айни пайтда жамоа билан Тожикистондаги йиғинда иштирок этяпти.

Куни кеча "Андижон"нинг янги легионери клуб матбуот хизматига илк интервьюсини берди.

— Кристиан, "Андижон" клубига хуш келибсиз! Бу таклиф сиз учун қачон содир бўлди ва сизга рози бўлишга асосий сабаб нима эди?

— Қозоғистоннинг "Женис" клуби билан шартномани бекор қилдим ва "Андижон"дан таклиф олдим. Улар менга тақдим қилган лойиҳа, жамоанинг қандай ишлаши, Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиши, мухлислар — буларнинг барчаси менинг шартнома имзолашимга асосий туртки бўлди. Мураббий ҳам муҳим жиҳат эди. Чунки уни "Пахтакор"да бош мураббийлик қилганини билардим. Менинг дўстим Банашак ушбу клубда ўйнаган ва шу жиҳатдан мен Максим Шацкихни танирдим. Бу эса менинг қароримга таъсир қилди.

— Жамоа билан биринчи машғулотингизни ўтказганингизда мухлислар сизни ниҳоятда илиқ қарши олишди. Дастлабки кундaн бундай муҳитни кутгандингизми?

— Мен ўйинларни томоша қилдим. Мухлислар тасаввур қилиб бўлмас даражадаги атмосфера яратган. Футболчиларни ажойиб қўллаб-қувватлашади. Мени ҳам зўр кутиб олишди. Иккинчи давра бошланишидан олдин бу биз учун катта руҳий қувват бўляпти.

— Иккинчи давра "Андижон" учун жуда муҳим. Жамоа чемпионатдаги ўрнини яхшилаши ва Осиё Чемпионлар Лигасида дебютини ўтказиши лозим. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Иккинчи давра олдидан тайёргарлик машғулотларини ўтказяпмиз. Мавсумнинг иккинчи қисмига яхши формада кириб боришга ҳаракат қиламиз. Мураббийлар барчасини режалаштириб чиққан. Қўлимиздан келганича қаттиқ меҳнат қилиб, мавсумнинг қолган қисмидан энг яхши натижаларни олишга ҳаракат қиламиз. Ушбу ижобий натижаларимиз иккинчи давранинг илк ўйинидан бошланишидан умидвормиз. ОЧЛдаги дебют учрашувимиз ҳам жуда муҳим. Буни ҳамма англаб турибди. Барчанинг хоҳиши кучли ва улар шу йўлда жонини бериб машғулот ўтказаётганини кўриш мумкин. Жамоанинг ҳар бир аъзоси бунга тайёр бўлиши учун қаттиқ шуғулланяпти.

— Қайси рақамни танладингиз?

— 27-рақамни кийаман. Бу менга жуда ёқади. Келганимда ушбу рақам бўш экан. Сўнгги пайтларда одатда 15-рақамда тўп сурардим. Лекин бу жамоада у банд экан, бошқа футболчи ўйнаяпти. Шу боис 27ни танладим.

— Сиз илгари Европада турли чемпионатларда ўйнагансиз. Осиёга эса биринчи бор келяпсиз. Бу сизнинг фаолиятингизда янги саҳифами?

— Қозоғистонда ўйнадим ва бу Осиёга яқин. Бундан ташқари, Европанинг яна бир нечта давлатларида ҳам ўйнаганман. Турли давлат ва лигаларга мослашишда менда муаммо йўқ, деб ҳисоблайман. Ҳар бир мамлакат — янги жой, янги чақириқ ва янги вазифа. Буларнинг барчасига мен доим оптимистик кайфиятда ёндашаман. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

— Сиз бунгача Ўзбекистон футболи ва "Андижон" ҳақида нима билардингиз?

— Менинг дўстим Пшемислав Банашак "Пахтакор"да ўйнаганида менга лига ҳақида гапириб берган. "Андижон"нинг бир нечта ўйинларини томоша қилганман. Бу жуда муҳимки, жамоа табиий майдонда ўйнаяпти. Стадион катта. Барчаси менга профессионал футбол атмосферасидек туюляпти. Андижонда мухлислар жамоани жуда қаттиқ ва кучли қўллаб-қувватлашади. Буни ҳар бир учрашувда намоён этишади. Бу ҳар бир инсонга мотивация беради. Олдимизда турган биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
18 июл 14:43:47
Rasul Matkarimov
Turli ligalarda oynaganman moslashishda muammo bolmaydi Kochmanchiman degandi arabchasi boladimi shunda
   
18 июл 08:24:02
Рахматилло Исманов
Эътиборлиси Андижонга кай бир футболчи келса биринчи уринда Ултирас Бургутларни мактайди! Хакикатдан хам Андижон мухлислари планкани кутариб юборишди!
   
18 июл 07:55:38
Санжар
Сабрсизлик билан кутади. Хаа бир нарсани боплаворса кере диб уйлисан лекин боплолме колади куп легионерла
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика