

"Тоттенхэм" ёзда таркибни тубдан янгилайди. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ "шпорлар" бош мураббийи Ангелос Постекоглу жамоа таркибини ўзгартириш зарурлигини маълум қилганди. Кўриниб турибдики, клуб мураббий позициясини қўллаб-қувватлаяпти.
"Тоттенхэм" ёзда 7 нафар футболчисини сотиши мумкин. "Шпорлар" Жованни Ло Чельсо, Ив Биссума, Пьер-Эмиль Хёйбьерг ва Ришарлисонни трансферга қўйиши аллақачон маълум.
Кетиши кутилаётган футболчилар рўйхати кенгайишда давом этади. Шу билан бирга, лондонликлар ёзда янги ярим ҳимоячи, марказий ҳимоячи ва ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.


