

Агарда жамоа ғалаба қозонса ҳам, чемпионлик масаласи кейинги турда аниқланади. Унда "Сити" "Брайтон" меҳмони бўлади.
"Шаҳарликлар" ўтган мавсумда ҳам АПЛ чемпионлигини қўлга киритганди. Қайд этиш керак, улар кетма-кет иккинчи марта чемпион бўлишга яқин туришибди.
Сўнгги бора "Манчестер Юнайтед" кетма-кет икки (ҳаттоки уч: 2006/07, 2007/08, 2008/09 йилги мавсумларда) бора чемпионликни қўлга киритган. Шундан буён ҳали бирорта жамоа АПЛда кетма-кет икки мавсум шохсупага кўтарилмади.



