"Шахтер" 2013/14 йилги мавсумда 41,74 миллион евро даромад қилди

Aziz Tukhtamuradov
11 окт 2014, 20:20
Украинанинг "Шахтер" клуби 2013/14 йилги мавсумдаги якуний ҳисоботларни эълон қилди.
Ушбу давр мобайнида донецкликларнинг соф фойдаси 41,74 миллион еврони ташкил қилди.

Улардан 17,94 миллион евро ўйинчиларни сотишдан, 10,46 миллиони УЕФА томонидан ташкил қилинган турнирлардан, 13,32 миллиони клубнинг тижорий фаолиятидан олинган.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru