

34 ёшли Рамос бу ўйиндаги дақиқалар орқали терма жамоа собиқ посбони Икер Касильяснинг рекордини янгилади. Икер терма жамоа либосида майдонда 13 336 дақиқа ҳаракат қилганди.
Қайд этиш жоиз, Рамос Испания миллий жамоаси либосида 173 та ўйин ўтказди. У бу борада рекордчи ҳисобланади. Касильяс эса 167 та ўйинда иштирок этган.



