Сарри: "Гвардиола мени огоҳлантириб қўйган"

Mirjalol Normatov
4 авг 2018, 23:58
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри Лондон жамоасига ўтмасидан олдин "Манчестер Сити"даги ҳамкасби Пеп Гвардиола АПЛ ҳақида гапирган.

"Гвардиола Англия футболида босим юқорилиги, курашлар охиригача давом этишини, умуман олганда барчаси қийин эканлигини тушунтирди. Унинг ўзида ҳам илк мавсумда катта муаммолар бўлгани, кейинчалик барчаси изига тушиб кетганини айтди.

Албатта, у менга шундай деди: "Англияга келақол". Ҳар бир топ-мураббий АПЛда ишлашни орзу қилади. АПЛ - дунёнинг энг яхши лигаси. Бу ерда эканимдан жуда ҳам бахтлиман", - деди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›