

Ўйиннинг 31-дақиқасида МЮ футболчиси Маркус Решфорд рақиб дарвозасига тўп киритди. Бу футболчининг ушбу мавсумдаги 20-голи бўлди. У голлардан 10 тасини Англия чемпионатида, 6 тасини ЕЧЛда, 2 тасини Европа лигасида ва яна биттадан Англия кубоги ҳамда Англия лига кубогида урган.
Бу орқали, Рэшфорд АПЛда тўп тепадиган футболчилар ичида ушбу мавсумда 20 тадан кўп гол урган тўртинчи футболчи бўлди.
Ушбу мавсумда Кейн (29 та гол), Салаҳ (27) ва Фернандеш (23) каби футболчилар 20 тадан кўп тўп киритган.



