"Реал"дагилар Серхио Рамоснинг қизил карточкасидан ҳавотирда

Aslanov Jasurbek
4 апр 2016, 16:10
"Реал" раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоа ҳимоячиси Серхио Рамоснинг тез-тез қизил карточка олишидан ҳавотирда.

Рамос сўнгги маротаба "Барселона"га қарши Примеронинг 31-тур учрашувида четлатилган эди. Ҳимоячи 83-дақиқада жамоасини 10 киши бўлиб ўйнашга мажбур қилди. Рамос учрашувда жуда кўп қўполлик ишлатди ва бу "Реал"нинг ҳавотирига сабаб бўлди. Испан грандидагиларнинг фикрича, жамоа сардори бошқаларга намуна бўлиши лозим.

Рамос 2005 йилда "Севилья"дан "Реал"га ўтган ва ҳозиргача қаймоқранглилар сафида 21 маротаба қизил карточка олган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›