"Реал" матбуоти ўрганиб қолган шекилли ФОТО

Mirjalol Normatov
14 янв 2019, 10:14
"Реал" кеча сафарда "Бетис"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу учрашувда Кейлор Навас асосий таркибда тушди. Бироқ "Реал" матбуот хизмати жамоанинг асосий таркибини эълон қилаётганда кичик хатога йўл қўйди. Унга кўра, Кейлор Навас асосий таркибда ҳам, захирада ҳам қайд этилган.

Коста-рикалик посбон бу мавсумда асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйди. У бу мавсумда уч ўйинда қатнашди. Унинг рақобатчиси Тибо Куртуа эса 16 ўйинда дарвозани қўриқлади.

Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа жароҳати сабабли 10 кунга сафдан чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›