

"Асенсио келажакда фақатгина жаҳон даражасидаги футболчи бўлиб қолмай, "Олтин тўп"ни ҳам қўлга киритади. Бунинг учун унда ҳамма нарса бор. У камтар, меҳнаткаш, ақлли ва жамоавий футболчи. Жамоадошлари унинг сифатлари ҳақида яхши билишади. Асенсио "Реал"да ажойиб мавсум ўтказди" - дейди Перес.
Сўнгги мавсум Асенсио ЛаЛиганинг 23 та учрашувида, 3 та гол урди ва 2 та голли пас берди.



