Пепе собиқ жамоадоши Коэнтрауга 600 минг евро таклиф қилди. Нега?

Aslanov Jasurbek
10 май 2019, 12:33
"Порту" ҳимоячиси Пепе можаролар марказида бўлиб қолди.

Маълумотларга кўра, 36 ёшли футболчи "Реал"да бирга тўп тепган "Риу Аве" футболчиси Фабиу Коэнтрауга Португалиянинг 33-тур баҳсида ғалаба қозониш учун 600 минг евро таклиф қилди. Исми ошкор қилинмаган шахс полицияга исбот билан мурожаат қилди.

"Бенфика" чемпионат якунланишидан 2 тур олдин турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди, "Порту" эса 2 очко орқада. Агар "Риу Аве" "бургутлар"ни мағлуб этса, "аждарлар"да турнир жадвалида етакчи бўлиб олиш имконияти пайдо бўлади.


"Бенфика" "Риу Аве"дан сўнг "Санта-Клара" билан беллашади. "Порту"нинг навбатдаги рақиблари - "Насьонал" ва "Спортинг".

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gonfialarete.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›