"Пахтакор" биринчи лиганинг иккита клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Aziz Tukhtamuradov
12 июл 2017, 13:03
Олий лиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" шу ҳафта ичида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Шота Арвеладзе бошқарувидаги жамоа 13 июль куни "Локомотив-БФК" ва 15 июлда "НБУ-Осиё" клубларига қарши назорат баҳсида майдонга тушади. Шундан сўнг жамоа тайёргарликни давом эттириш мақсадида хорижга йўл олади.