Олий лига. "Пахтакор" ва "Локомотив" иштирокидаги ўйинлар бир кунга қолдирилди

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2015, 15:24
Хабарингиз бор, шу ҳафта олий лигада сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Аслида охирги тур ўйинлари ПФЛ регламентига кўра бир кунда ва бир вақтда бошланиши керак эди. Бироқ дастлаб "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашуви 19 ноябрь кунига кўчирилди. Бугун олинган маълумотларга кўра, "Пахтакор" - "Андижон" ва "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувлари 21 ноябрь кунига қолдирилди. Бунга сабаб қилиб Ўзбекистон терма жамоасининг кеча Қатарда Яманга қарши ўйин ўтказгани кўрсатилмоқда.

Демак, олий лиганинг 30-тур ўйинлари 19, 20 ва 21 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

ПФЛ расмий сайтида 27 октябрь куни "ПФЛ регламентининг 4 боб, 4.16 бўлимига биноан чемпионатнинг охирги иккита турининг барча ўйинлари бир вақтда бошланади. 29 ва 30–тур баҳслари соат 14.00да старт олади",  шу мазмундаги хабар чиққан эди. Шундай қилиб, сўнгги тур ўйинлари 3 кунда бир вақтда бошланадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia