“Насаф” икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди

Aslanov Jasurbek
25 июл 2017, 06:39
Давралар оралиғида Қаршининг "Насаф" клуби таркибига янги ўйинчилар қўшилди.

Бундан аввал “Шўртан” жамоаси сафида фаолият юритган ҳимоячи Умарбек Эшмуродов ва футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган, ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов энди “аждарлар” шарафини ҳимоя қилади. “Насаф” футбол клуби бу футболчилар билан шартнома имзолади. 


Қуйида янги футболчилар ҳақидаги умумий маълумотлар билан танишинг.


Жасур Орзиқулович Ҳасанов

Туғилган санаси: 2 август 1983 йил (33 ёш)

Туғилган жойи: Жиззах шаҳри

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган клублари: “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Машъал”, “Бунёдкор”, “Лаҳвия” (Қатар), “Локомотив”, “Қизилқум”.

Эришган ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони – 5 марта, Қатар чемпиони – 1 марта, Ўзбекистон Кубоги соҳиби – 5 марта.


Умарбек Эшмуродов

Туғилган санаси: 30 ноябр 1992 йил (24 ёш)

Туғилган жойи: Косон тумани, Қашқадарё вилояти

Амплуаси: ҳимоячи

Ўйнаган клублари: “Шўртан” жамоаси – 2013-2017 йиллар

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz