

"Мен трансфер борасидаги саволлар билан шуғулланмайман, аммо ушбу футболчи клубда қолишини хоҳлардим. Леонга "Бавария" билан янги шартнома имзоласа, мамнун бўлишимни айтдим", - дейди мутахассис.
Олдинроқ, 26 ёшли ўйинчига "Барселона", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдираётгани айтилган эди.
Горецканинг немис гранди билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



