

Манбанинг хабарига кўра, маникунианликлар футболчини сотиш ниятида. Жамоа бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ҳам футболчига ишонч билдирмаяпти.
Ёзда МЮ ўз сафини “Боруссия” вингери Жейдон Санчо, “Асто Вилла” хавбеки Жек Грилиши ва “Лестер” ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон билан тўлдириш ниятида.
Жамоага ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш ва ҳужумчи Одион Игалонинг келиб қўшилганлиги Лингарднинг майдонга тушиш имкониятини кескин камайтирди. Шу сабаб у агенти Мино Райолага фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш ниятида эканлигини айтган.
Жорий мавсумда Лингард АПЛда 20 та учрашувда майдонга тушди.


