Мбаппе EЧЛ рекордини ўрнатди

Khoja
27 ноя 2025, 10:07
"Реал Мадрид" футболчиси Килиан Мбаппе кечаги учрашувда ўз ҳисобида 4 та гол ёзиб қўйди.

Шу тариқа, франциялик ҳужумчи EЧЛда меҳмондаги учрашувларда энг кўп битта баҳсда учтадан кўп гол урган футболчига айланди. Мбаппе жами тўрт мартта шундай натижага эришган. Мбаппега қадар ҳеч бир футболчи бундай натижага эришмаган.

Мбаппеда жорий мавсум EЧЛ баҳсларида 9 та гол бор ва бу унинг энг яхши натижаси ҳисобланади.

"Реал Мадрид" ҳозирда 12 очко билан Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда “Манчестер Сити”га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com